Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Инвестиция кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

07.11.2017

 

ҚҲТБТ порталида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Инвестиция кодекси концепцияси лойиҳаси тақдим этилган.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг амалдаги инвестиция қонунчилигига баҳо берилган. Бу турли соҳалар бўйлаб ёйилиб кетган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар массиви бўлиб, ушбу ҳолат унинг самарадорлигини пасайтиради ҳамда ҳуқуқий қўллашни қийинлаштиради. Шу боис мазкур соҳадаги амалдаги нормаларни тизимлаштириш ва кодификациялаш таклиф этилмоқда.

 

Концепция мазмуни

 

Тақдим этилган концепция қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Инвестиция кодексини қабул қилиш заруратини асослаш;
  • кодекснинг тузилмаси, предмети, мақсадлари ва вазифалари;
  • кодексни қабул қилишнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва юридик оқибатлари;
  • лойиҳа билан жорий этиладиган нормалар;
  • инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари;
  • хорижий давлатларнинг инвестициялар соҳасидаги қонунчилиги ва халқаро ҳужжатларнинг низомларини ҳисобга олиш.

 

Инвестиция соҳасида таклиф этилаётган нормалар

 

1. Инвестиция фаолиятининг асосий тушунчаларини қайта кўриб чиқиш («инвестициялар», «инвестор», ва бошқалар).

 

Маълумот учун: ҳозирги вақтда мазкур тушунчалар «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунда регламентланган.

 

2. Ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижий инвесторлар учун ягона ҳуқуқий режимни жорий этиш.

 

3. Дискриминация ва қонунчиликдаги салбий ўзгаришлардан янги кафолатлар.

 

4. Қуйидагича янгиликларни жорий этиш:

  • инвестор визаси;
  • инвестиция ссудаси;
  • инвестиция солиқ кредитлари;
  • инвестиция субсидиялари;
  • концессия ва МТБнинг қайта кўриб чиқилган муддатлари;
  • хорижий инвестициялаш;
  • хорижий инвесторлар учун қўшимча кафолатлар.

 

Кодексни қабул қилиш оқибатлари

 

1. Инвестиция муносабатларини тўғридан-тўғри давлат томонидан тартибга солишдан субъектларни мониторинг қилиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимига ўтиш.

 

2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан инвестиция фаолияти субъектлари фаолиятига аралашувлар фактини камайтириш.

 

3. Қонунчиликда ушбу соҳада мавжуд бўлган камчиликлар ва коллизияларни бартараф этиш.

 

4. Инвесторларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларнинг мурожаатларини янада самаралироқ ва тезроқ кўриб чиқиш.

 

5. Қайси миллатга мансублигидан қатъи назар инвесторларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.     

                                                                                                 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум