Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган камерал текширув: мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни қандай амалга ошириш таклиф этилмоқда

Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган камерал текширув: мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни қандай амалга ошириш таклиф этилмоқда

11.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида Давлат солиқ хизмати органи томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал назорат натижаси бўйича жойига чиққан ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди (Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарори 7-бандига қаранг). ДСҚ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада уларни ўтказиш тартиби белгиланган.

 

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишнинг нима ўзи

 

Ушбу атамаларни қуйидагича таърифлаш таклиф этилмоқда:

 

Мавзуга оид ўрганиш – Президент ва Ҳукумат қарорлари, бошқа НҲҲ талаблари ижро этилиши устидан назорат тартибида амалга ошириладиган, шунингдек ташқи манбалардан келиб тушган ахборот мавжуд бўлганда ўтказиладиган ўрганиш.

Экспресс-ўрганиш – камерал текширув натижаларига кўра тақдим этилган ахборот ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган ўрганиш.

 

Тадбиркорлик субъектлари қачон ўрганилади

 

Ўрганишни ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг буйруғи расмийлаштирилади. Лойиҳада уни Бош прокуратура билан келишиш зарурлиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Ўтказилган ўрганишларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш ҳақида ҳам сўз бормаган.

 

 

Буйруқни қабул қилиш учун ҳақиқий асос (лойиҳада улар мезонлар деб аталган) сифатида эса қуйидагиларни белгилаш таклиф этилмоқда:

 

Мавзуга оид ўрганиш учун мезонлар

Экспресс-ўрганиш учун мезонлар

– солиқ тўловчи солиқ ва божхона имтиёзларидан тўғри фойдалангани, шунингдек уларни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттиргани;

 

– битта солиқ тўловчида аниқланган ва умуман соҳа корхоналарига хос бўлган солиқ қонунчилигининг бузилиши;

 

– пул маблағларининг оффшор зоналарга ўтказилиши;

 

– ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи тўғрисида ахборотнинг мавжудлиги;

 

– ташқи манбалардан келиб тушган, солиқлар ва бошқа тўловлар тўланмаганлигини кўрсатувчи далиллар ёки аломатларга эга бўлган ахборотнинг мавжудлиги, шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг Президент ва Ҳукумат қарорлари, бошқа НҲҲ талабларидан келиб чиқадиган назорат функциялари.

– устав капиталидаги давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг соф фойда ва дивидендларни ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисоботида, шунингдек давлат унитар корхоналарнинг соф фойдаси ва соф фойдадан 30% миқдорида Давлат бюджетига ажратмаларни белгилашда тафовутлар мавжудлиги;

 

– солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китоб счётларини, шунингдек корхонанинг товарлар, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни акс эттирувчи бухгалтерия счётларини таҳлил қилишда аниқланган, сотиб олинадиган ва реализация қилинадиган товар-моддий бойликлар ҳажмларида номувофиқлик мавжудлиги;

 

– бир неча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тафовутлар, шунингдек солиқ тўловчининг ҳисоботида аниқланган қўшимча ўрганишни талаб қилувчи тафовутларнинг мавжудлиги;

 

– олиб кирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш чоғида товарнинг фактура қийматини асоссиз равишда ошириш (пасайтириш) мақсадида давлат божхона хизмати органларига нотўғри маълумотлар берилганлиги тўғрисида ахборотнинг мавжудлиги.

 

Ўрганиш тартиб-таомили

 

Ўрганиш туридан қатъи назар, унинг муддати 10 кундан (календарь ёки иш кунлари эканлиги аниқлаштирилмаган – таҳр.) ошмаслиги кераклиги назарда тутилмоқда. У солиқ тўловчига давлат солиқ хизмати органининг буйруғи топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ўрганишнинг ўзига эса у топширилган пайтдан бошлаб киришилади.

 

Фақат камерал назоратдан ўтказилган солиқ даври ўрганилиши лозим бўлади. Бунда солиқ органларининг мансабдор шахсларига қуйидаги кенг ҳуқуқлар берилади:

 

  • даромад олиш учун фойдаланиладиган ҳудуд ёки бинолар, ёхуд солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларга кириш;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши, шунингдек имтиёзларни қўллашнинг асослилиги билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш;
  • камерал назорат ўтказиш чоғида аниқланган натижаларни солиқ тўловчининг бошланғич бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштириш;
  • солиқ тўловчининг ҳужжатларида акс эттирилган, солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг талабига жавобан тақдим этилган товар-моддий бойликлар, асосий воситалар ёки бошқа мол-мулк мавжудлигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчининг ҳудудлари, ишлаб чиқариш, омбор, савдо ва бошқа хоналарини текшириш;
  • мол-мулкни инвентаризациядан ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиб олиш, солиқ тўловчидан, шунингдек раҳбарлик функцияларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини амалга оширувчи шахслардан, солиқ тўловчининг бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш. Зарурат туғилганда ўрганиш пайтида зарур ҳужжатлар фотосурати ва видеоёзувга олинади, улардан нусха кўчирилади. Ўрганиш натижаларига кўра ДСҚ тасдиқлаган шаклда баённома тузилади.

 

Ўрганиш натижаларига кўра қонунбузарликлар кўрсатилган ёхуд улар мавжуд эмаслиги қайд этилган маълумотнома тузилади. Маълумотнома камерал назорат материалларига қўшиб қўйилади. Шу тариқа, ўрганишлар унинг бир қисми деб ҳисобланишини тахмин қилиш мумкин.

 

Шарҳ муаллифидан: Юқорида баён этилганлардан кўриниб турганидек, ўрганишлар мазмунига кўра оддий текширувларга ўхшайди. Унинг оқибатлари ягона фарқланувчи жиҳати бўлса керак. Камерал назорат натижаларига кўра солиқ органлари ҳисоботга тегишли тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборадилар. Солиқ тўловчи эса 10 кунлик муддатда аниқлаштирилган ҳисобот топшириши (солиқлар ва пеняни қўшимча равишда тўлаган ҳолда) ёхуд аниқланган тафовутлар юзасидан ҳақли эканлигини асослаб бериши шарт. Яъни солиқ тўловчига ўз хатоларини тузатиш имкони берилади.   

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, солиқ органларига мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар ўтказиш ҳуқуқини берган Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач, Президентнинг 27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказишнинг қатъий тартиби белгиланди, шунингдек Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Бош прокуратуранинг қатъий назорати остида ўтказилиши назарда тутилди.

 

Фикримизча, мазкур тизим мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни ҳам ўз ичига қамраб олиши керак, ўрганишлар ва текширувлар нисбати эса алоҳида кўриб чиқишни талаб этади, сабаби улар кўп жиҳатдан бир-бирини такрорлайди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16