Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ККУдаги жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари нимага сарфланади

14.09.2021

Рус тилида ўқиш

Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга ва Президентнинг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-5152-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлардан иборатдир.

 

Жой мулкдорларининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш улуши кўп квартирали уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли жой майдони улушига мутаносиб равишда кўп квартирали уйнинг кадастр паспортига мувофиқ белгиланади.

 

ККУдаги жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини қуйидагиларга сарфлаш режалаштирилмоқда:

  • умумий мол-мулкга хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлашга;
  • бошқарувга (маъмурий харажатлар);
  • ер участкаларини ободонлаштириш, уларни сақлаш ва бошқаришга.

 

Ўз навбатида, масалан, умумий мол-мулкга хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш қуйидаги ишларни ўз ичига олади:

  • уй томининг гидроизоляция қатламини тиклаш, ҳозирги ҳолатда талаб қиладиган жойларни алмаштириш, томни тўлиқ алмаштириш;
  • уйнинг фасад қисмини реконструкция қилиш ёки уни алмаштириш;
  • лифт ускуналарини таъмирлаш ва бошқалар.

 

Жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдори мулкдорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум