Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Коррупцияга қарши курашишнинг янги чоралари жорий этилади

26.06.2021

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича янги чора-тадбирлар пакети ишлаб чиқилди – Президентнинг Фармони ва қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Хусусан, Президентнинг «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига мувофиқ Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

  • давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;
  • сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши;
  • давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши;
  • тадбиркорлик субъектлари давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши;
  • давлат улуши 50%дан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши.

 

Президентнинг «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

• 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50%дан юқори ташкилотларда очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;

• 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рўйхатини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

• коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;

• 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади;

• 1 авгyстдан бошлаб давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлов)ларнинг натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

 

Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан:

  • 2021 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларида йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш амалиётини жорий этилади;
  • 2021 йил 1 декабрга қадар даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, уларни қайта ишлаш ва текширишнинг электрон ахборот тизимини яратиш, шунингдек, 2022 йил давомида уни солиқ, божхона, давлат кадастри ва бошқа тегишли органлар маълумотлар базалари билан интеграция қилиш чоралари кўрилади.

 

Фармон ва қарор лойиҳалари ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум