Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Мажбурий ижро бюроси электр энергияси ва газ учун ортиқча тўловни қандай қайтаради

Мажбурий ижро бюроси электр энергияси ва газ учун ортиқча тўловни қандай қайтаради

15.09.2018

Рус тилида ўқиш


Молия вазирлиги электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик учун ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағларни Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан истеъмолчига қайтариш қоидаларини ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 15.06.2017 йилдаги ПҚ–3060-сон қарорига (2-илова) мувофиқ, электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағларнинг 10%и Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга йўналтирилади. Шу муносабат билан коммунал хизматлар ортиқча тўлов суммасини мустақил равишда тўлиқ қайтара олмайдилар.

 

Шу сабабли Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги алгоритмни киритиш таклиф этилмоқда:

 

1) электр энергияси ва табиий газ учун ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағларни қайтариш учун истеъмолчи «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бўлинмаларига ёзма ариза билан мурожаат қилиши зарур;

 

2) истеъмолчининг ёзма аризаси асосида «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бўлинмаси Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими билан биргаликда электр энергияси ёки табиий газ учун келиб тушган, ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағлар ҳақида далолатнома тузиб, уни мазкур бўлинмаларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари имзолайдилар;

 

3) лозим даражада расмийлаштирилган далолатнома 3 банк киш уни мобайнида «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖнинг юқори турувчи органига тақдим этилади;

 

4) «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖнинг юқори турувчи бўлинмаси келиб тушган далолатнома асосида 5 банк иш куни мобайнида ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағларни қайтариш тўғрисида реестрлар тузади ва мазкур реестрларни Жамғармага тақдим этади;

 

5) Жамғарма тақдим этилган реестрлар асосида 3 банк иш куни мобайнида ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағларни «Ўзбекэнерго» АЖ ҳудудий бўлинмаларининг 22604000КSSSSSSSS999 счётига ёки «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бўлинмаларининг 20210000КSSSSSSSS001 счётига қайтаради.

 

Қайтарилиши лозим бўлган сумма қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинади: 

 

S (қайтариш) = (S ортиқча (хато)) – (S ортиқча (хато)) х 20/120)) х 10/100, бунда:

  • S (қайтариш) – Жамғарма томонидан қайтарилиши учун ҳисоблаб чиқарилган сумма;
  • S ортиқча (хато) – истеъмолчи томонидан ортиқча (хато равишда)ўтказилган сумма».

 

6) «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бўлинмалари қайтариладиган маблағлар қисмига Жамғармадан келиб тушган суммани қўшиб, истеъмолчининг ҳисоб-китоб счётига ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағларни қайтарадилар;

 

7) Ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағлар «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бўлинмалари счётларидан қайтарилаётганда банк хизматлари учун тўлов ундирилмайди. 

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

                Олег Гаевой.



 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Qodirjon Tursunov :

2018-11-20 02:11:32

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16