Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгашига молия вазирининг ўринбосари бошчилик қилиши мумкин

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгашига молия вазирининг ўринбосари бошчилик қилиши мумкин

18.07.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Президентнинг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3802-сон қарорига мувофиқ унинг таркибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши (бундан кейин – Кенгаш) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.   

 

Қуйидагиларни Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилаш режалаштирилмоқда:

  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда низоли масалалар юзасидан хулосалар чиқариш;
  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлашда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш;
  • солиқ низоларини кўриб чиқиш жараёнида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

 

Кенгаш томонидан чиқариладиган қарорлар, кўрсатмалар ва хулосалар давлат солиқ хизмати органлари учун бажарилиши мажбурий ҳисоблади.  

 

Кенгаш илгари ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан кўриб чиқилган, солиқ тўловчи уни кўриб чиқиш натижаларидан қониқмаган солиқ низоларини кўриб чиқиш учун қабул қилади.   

 

 Кенгаш томонидан қуйидаги солиқ низолари кўриб чиқилмайди:

  • солиқ маъмуриятчилиги масалалари билан боғлиқ бўлган;
  • қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказилаётган, улар юзасидан дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган солиқ текширувлари бўйича;
  • солиқ тўловчи улар бўйича давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш учун судга мурожаат қилган.

 

Ариза берувчилар Кенгаш қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли бўладилар.

 

Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 



 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16