Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Совуқ сувга тарифлар қайта кўриб чиқилмоқда

16.12.2020

Рус тилида ўқиш

Пойтахт ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.

 

Лойиҳа Президентнинг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6074-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжатнинг лойиҳасида такидланишича, кредиторлик қарзини камайтириш, лойиҳаларни амалга ошириш, ташқи қарзларни ўз вақтида қайтариш, тармоқлар ва иншоотлардаги носозликларни вақтида бартараф этиш мақсадида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖнинг амалда бўлган тарифини ошириш мақсадга мувофиқдир.

 

Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар (тарифлар) қайта ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиб хулоса олиш учун монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органларига тақдим қилинган.

 

Жамиятнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, жамият томонидан тақдим қилинаётган  ичимлик суви ва канализация хизмати учун ишлаб чиқилган тарифларни қайтадан кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилади.

 

Лойиҳада таклиф қилинаётган янги тарифлар:

1 метр куб ичимлик суви учун:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%);
  • тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1 500 сўмга (205,4%).

Канализация хизматлари учун тарифлар:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140%);
  • тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16