Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» ва «Ижара тўғрисида»ги қонунлар жуда эскириб кетди

«Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» ва «Ижара тўғрисида»ги қонунлар жуда эскириб кетди

08.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Адлия вазирлиги уларни ўз кучини йўқотган деб топишни таклиф этмоқда, сабаби қонунлар ҳавола қилувчи нормалар ва эскирган атамалар билан тўлган, янада долзарб бўлган қонун ҳужжатларига зид келади ва амалда ўз аҳамиятини йўқотган.

 

Қонун лойиҳасига илова қилинган тушунтириш хатида салмоқли далиллар келтирилади:

 

 

  • уларда ҳавола қилувчи нормалар жуда кўп, ҳар бирида 30 тадан ортиқ, бу қонун ҳужжатлари ижросини анча қийинлаштиради. Айрим ҳолларда ўз кучини йўқотган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонунга ҳаволалар учрайди («Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига қаранг);

 

  • қонунларда айни пайтда қонун ҳужжатларида қўлланилмаётган тушунчалар ва атамаларни топиш мумкин. Масалан, «ажнабий фуқаролар» ва «жумҳурият» («хорижий фуқаролар» ва «республика» атамаларининг эскирган шакллари – таҳр.), «корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик бирлашмалари», «кооператив мулк», «коллектив корхонасининг мулки» ва бошқалар;

 

  • нормалар такрорланиши ва бошқа қонун ҳужжатларига зид келиши ҳолатлари кўзга ташланади:

 

а) «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонун аввалгидек хусусий, ширкат (жамоа), давлат маъмурий-ҳудудий тузилма мулки (коммунал), аралаш, бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари ҳамда халқаро ташкилотларнинг мулки сингари мулкчилик шаклларини ўз ичига олади. Бу Фуқаролик кодексига мувофиқ келмайди, унда мулк атиги иккита шаклга эга: хусусий ва оммавий (ФКнинг 167-моддаси). Бундан ташқари, қонун нормаларининг асосий қисми эскирган, уларнинг айримлари Фуқаролик, Оила, Уй-жой кодекслари ва бошқа ҳужжатларда такрорланади;   

 

б) «Ижара тўғрисида»ги Қонун деярли тўлалигича Фуқаролик кодексида акс этган. Ижара – битим тури. Кодексда битимлар тўғрисидаги умумий қоидалар батафсил тартибга солинган (ФКнинг 9-бобига қаранг), мулк ижарасига алоҳида 34-боб бағишланган. Бунинг устига, унинг айрим нормалари бошқа ҳужжатларга зид. Мисол учун, ижара корхоналарини барпо этиш тартиби («Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига қаранг) Фуқаролик кодексининг корхонани ижарага бериш тўғрисидаги нормаларига (ФКнинг 34-боби 5-§) мувофиқ келмайди.

 

Бошқача айтганда, кўрсатилган қонунлар ҳозирги қонунчилик ривожланиши ҳолатига ва иқтисодий тамойилларга жавоб бермайди. Мулкчилик ва ижара муносабатлари соҳасидаги муносабатлар тизимли равишда ва яхлитлигича ҳуқуқий тартибга солинишини таъминлаш, мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун уларни ўз кучини йўқотган деб топиш керак.  

 

Лойиҳа матни билан ҳавола орқали ўтиб танишиш мумкин.





 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Дона Зокирова а :

2019-08-17 10:18:38

Мен уз тугилиб усган шахримга ота онам оламдан утганлиги туфайли прописка килолмаяпман. Конунда шу тараылрниям инобатга олишса. Оиласи бузилган фарзандлари билан уйсиз колган аеллар уз тугилиб усган шахарларга пропискага хеч кандай тусикларсиз куйилса яхши булади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_