Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича “автомат” тузатилди - buxgalter.uz да ўқингДиққат! ЭҲФнинг қайси муаммолари ечимини топмай қолиши мумкин - buxgalter.uz да ўқингДСҚ “нотўғри” нархлар учун янги жарималар жорий этмайди - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширув қачон ўтказилади? - buxgalter.uz да ўқингШтрихли кодлашга харажатларни чегирса бўладими - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширувсиз аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилишни рад этиш – СК нормаларини бузиш - buxgalter.uz да ўқингНима учун солиқчилар 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиларнинг ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритмоқдалар? - buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингОлдинги йил учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингИшончномалар ҳақида нималарни билиш лозим - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзбекистонда ўрта бизнес тоифаси шакллантирилади

13.12.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўрта бизнесни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ўрта бизнесни ривожлантириш асосида мулкдорлар тоифаларини шакллантириш мақсадида институционал тизимни ҳамда кредит ресурслари ва хорижий инвестицияларни жалб этиш шарт-шароитларини яратиш назарда тутилган.

 

Бунинг учун 2020 йил 1 апрелдан ўрта бизнес субъектларига мулкчилик шаклидан қатъи назар, ходимлар сони қуйидагича бўлган юридик шахслар киритилади:

  • ишлаб чиқариш соҳасида – 100 кишидан 150 кишигача;
  • қурилишда – 70 кишидан 100 кишигача;
  • қишлоқ хўжалиги, улгуржи савдода – 30 кишидан 40 кишигача;
  • чакана савдода ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида – 20 кишидан 30 кишигача.

 

Қоидага кўра, кўп меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқаришларда кичик ҳажмдаги хом ашё ва материалларни дастлабки ишлаш соҳаларида ўрта бизнес корхоналари ташкил этилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Кичик бизнес субъектларига тақдим этиладиган барча имтиёзлар ўрта бизнесга ҳам қўлланилади. Йиллик обороти 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача бўлган ўрта бизнес субъектлари ҚҚС тўлашдан озод этилади.

 

2020 йил 1 апрелдан бошлаб ўрта бизнес субъектлари ҳар чораклик статистик ҳисоботни тақдим этадилар.

 

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва таснифлагичга «ўрта тадбиркорлик (бизнес)» тушунчаси киритилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

 

Лойиҳа 2019 йил 27 декабргача муҳокама қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Лола Абдуазимова.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_