Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Йирик савдо шохобчалари ва бозорларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат беришни таклиф этмоқдалар

Йирик савдо шохобчалари ва бозорларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат беришни таклиф этмоқдалар

28.08.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида «Шаробсаноат» АЖ томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг «Алкоголь ва тамаки соҳасини бошқариш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжат лойиҳасида 68 бирликдан иборат бошқарув ходимларининг чекланган сонига эга Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш агентлиги (бундан кейин – Агентлик) ташкилий тузилмасини ҳамда Агентлик марказий аппарати тузилмасини тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

 

Агентлик ҳузурида Виночилик ва узумчиликни ривожлантириш жамғармасини (бундан кейин – Жамғарма) ташкил этиб, қуйидагиларни уни шакллантириш манбалари этиб белгилаш режалаштирилмоқда:

  • узумчиликни ривожлантиришга ажратиладиган мақсадли маблағлар;
  • товар оборотидан 5 фоиз миқдорида алкоголли маҳсулотлар билан улгуржи савдо қилувчи корхоналардан лицензия йиғимлари;
  • «Энология лабораторияси» ДУК ажратмалари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Агентлик аппаратини сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши назарда тутилмоқда.

 

Жамғарма тугатилаётган «Ўзшаробсаноат» АЖни ривожлантириш жамғармасининг мажбуриятлари ва талаблари бўйича ҳуқуқий ворис бўлади.

 

Агентлик ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1996 йилдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари татбиқ этилади.

 

Шунингдек, қарор лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси қуйидагиларни тасдиқлаши режалаштирилмоқда:

  • Агентлик тўғрисида низом;
  • Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири;
  • Агентлик ҳузуридаги Виночилик ва узумчиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом;
  • Ноқонуний оборотдан олиб қўйилган алкоголли маҳсулотлар ва этил спиртини сотиш тартиби тўғрисида низом;
  • Этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарни «Агентликнинг ахборот тизими» (ААТ) тизимини қўллаган ҳолда қўриқлашни ташкил этиш тўғрисида низом.

 

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда маҳаллий вино-ароқ маҳсулотларини хорижий давлатларнинг анъанавий бозорлари ҳудудига олиб чиқишда импорт божхона тўловларини пасайтириш ва/ёки бекор қилиш масалаларини ўрганади.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибни белгилаш таклиф этилмоқда:

  • алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаларига эга бўлган умумий овқатланиш корхоналари ва меҳмонхоналар ассортиментида ўзимизда ишлаб чиқарилган вино маҳсулотлари бўлиши шарт;
  • таълим, спорт ва диний муассасалардан камида 200 метр (ҳозир – 500 метр) радиусда жойлашган савдо объектларида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишга рухсат берилади;
  • умумий савдо майдони 100 квадрат метрдан ортиқ бўлган йирик савдо шохобчалари ва ярмарка павильонлари, шунингдек улгуржи савдо бозорларида алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат берилади;
  • алкоголли маҳсулотларни, пиво маҳсулотлари бундан мустасно, полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материалдан тайёрланган полимер истеъмол идишларида республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

 

Режалаштирилишича, Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот коммуникациялари вазирлиги, ДСҚ, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Шаробинфо» ДУК билан биргаликда:

  • 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда ишлаб чиқариш белгиланган техник регламентга мувофиқлиги юзасидан Агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосаси мавжуд бўлишини назарда тутувчи вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ягона технологик регламентни тасдиқлайди;
  • 2019 йил 1 январгача узумнинг техник навлари плантациялари, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари ҳақидаги батафсил ахборотни, шунингдек соҳа корхоналари фаолиятини мониторинг қилиш учун зарур бошқа ахборотни ўз ичига олган Агентликнинг ахборот тизимини (бундан кейин – ААТ) жорий этади;
  • ўзаро ахборот айирбошлаш мақсадида ААТ молия, иқтисодиёт, статистика органлари, солиқ ва божхона хизматлари ва бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашувини йўлга қўяди.

 

Энология ва узумчилик факультети, малака ошириш маркази ҳамда «Энология лабораторияси» ДУК лабораториясини жойлаштириш мақсадида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Феруза-1 даҳаси, Ойимариқ кўчаси, 4-уйда жойлашган имконияти чекланган шахслар учун Республика ихтисослаштирилган коллежи бино ва иншоотларини мебель анжомлари билан бирга Тошкент кимё-технология институти ва «Энология лабораторияси» ДУК балансига бериш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16