Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Юридик шахслар бирлашмаларини рўйхатдан ўтказишни қандай режалаштиришмоқда

02.09.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахслар бирлашмалари фаолиятига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинган.

 

Ҳужжатнинг лойиҳасида қуйидагилар келтирилган:

  • Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Юридик шахслар бирлашмаларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Юридик шахслар бирлашмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан ёки ЯИДХП орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади.

 

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида қуйидагилар келтирилган:

  • рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати;
  • ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари;
  • давлат божини тақсимлаш;
  • QR-код қўйилган рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани бериш тартиби;
  • рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар.

 

Юридик шахслар бирлашмаларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом уни шакллантириш, юритиш ҳамда ундаги мавжуд маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартиби, реестрга қўйиладиган талабларни белгилайди.

 

Реестр очиқ бўлган электрон ресурс ҳисобланади, юридик шахслар бирлашмалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади: уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш. Улар ЯИДХПга жойлаштирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_