Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юристлар халқаро стандартлар бўйича ўқитилади

21.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Қарор лойиҳасида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилиши режалаштирилмоқда:

  • давлат халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш;
  • низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлаш;
  • тингловчиларнинг интеллектуал мулк соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш;
  • ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш.

 

Ҳужжат лойиҳасида Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида низом ҳам келтирилган.

 

Қуйидагилар режалаштирилмоқда: 

  • 2030 йил 1 январдан бошлаб давлат халқ таълими, ўрта махсус
    ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқи эга бўлади;
  • юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган олий маълумотга эга бўлган шахслар тегишли мутахассислик бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органлари ҳамда ДХМда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади;
  • тадбиркорлар, давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларини интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш асослари, тижоратлаштириш, брендинг ва маркетингга ўқитиш ТДЮУ ва бошқа олий таълим муассасалари юридик факультетларида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали амалга оширилади.

 

Қарор лойиҳасига иловада Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида низом берилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум