Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Оммавий ахборот воситалари катта куч ва салоҳиятга эга

24.02.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВнинг мулоҳазалари.

 

Ҳаётимизда дуч келинадиган муаммолар ва мураккаб масалалар,   газеталар ва телевидение-радио таҳририятларига юборилган мурожаатлар ўз ечимини топади. Бу ҳолат бежиз эмас, чунки Ўзбекистонда  босқичма-босқич модернизациялаш ва либераллаштириш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида оммавий ахборот воситаларининг (бундан буён ОАВ деб юритилади) роли оширилаётир, аҳолини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида ишончли ахборотлар билан таъминлашга кенг жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилмоқда. Маълумки,  мамлакатимизда ОАВ  фуқаролик жамияти институтлари тизимида алоҳида ўринга эга бўлиб, давлат ва жамият қурилиши соҳасида олиб борилаётган демократик янгиланишлар ва ислоҳотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан жорий йилнинг 23 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатада қўмитамиз ташаббуси билан ташкил этилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

 

Миллий ОАВ фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш борасида илғор демократик стандартларга мос мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Ахборот соҳасида самарали бўлган бир қатор қонунлар “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонунлар билан бир қаторда сўнгги йилларда миллий ОАВнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Ана шундай муҳим ҳужжатлардан бири юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди.  Давлат идораларининг фуқаролар олдидаги ҳисобдорлиги бўйича конституциявий қоиданинг амалий механизмини ўзида акс эттирган ушбу қонун оммавий ахборот воситалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамиятдаги муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини шакллантириш, аҳолини ишончли ва тезкор ахборотлар билан таъминлашнинг янги имкониятларини очиб берди.  Шу ўринда “Norma” нашрларининг ҳиссаси  беқиёсдир.

 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда 1400 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг қарийб 60%и  нодавлат ОАВни ташкил этади. Интернет тармоғида ОАВ сифатида рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган веб-сайтлар сўнгги беш йилда 2 баробар ошиб, ўтган йил якунида 324 тани ташкил этди. Бундан ташқари аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот манбалари бўлган ахборот хизматлари ва расмий веб-сайтларидан кенг фойдаланиши имконияти яратилган. Бу ўз навбатида давлат идоралари фаолиятидан тўлиқ ва холис хабардор бўлиш билан бирга, давлат бошқаруви самарасининг даражасини белгилашга имкон бермоқда!

 

Тадбирда аниқ ва танқидий маърузалар қилинди, фикрлар билдирилди ҳамда сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш борасидаги ишларнинг истиқболдаги самарадорлигини ошириш тегишли қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш билан бевосита боғлиқдир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги қарори ва у асосида тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадбир иштирокчилари ҳукуматнинг мазкур Қарори ижроси юзасидан тасдиқланган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикаси билан танишдилар. Янги жорий қилинадиган ушбу методика асосида жорий йилдан бошлаб давлат органларининг очиқлик бўйича мавжуд қонун ва қоидаларни  амалга ошириш сифатини акс эттирувчи “очиқлик индекси” йиғма кўрсаткичи эълон қилиб борилади. Тадбирда айниқса, “очиқлик индекси” бўйича рейтинг баҳолашда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг самараси алоҳида ўринга эгалиги таъкидланди.

 

Тадбир иштирокчилари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан аҳолини таништириб боришда ОАВ фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган янги услублар билан танишиш баробарида етакчи ОАВнинг давлат идоралари билан ҳамкорлиги бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

 

Ҳозирги пайтда ҳар бир вазирлик, ҳокимлик ва бошқа давлат идораларида  матбуот хизматлари ва тўлиқ маълумотлар жойлаштирилган расмий веб-сайтлар мавжуд. Энг муҳими, ушбу веб-сайтлар орқали доимий равишда фойдаланувчилар фикр-мулоҳазаларини қабул қилиш, маълумотлар алмашиш ва  мурожаатлар юбориш мумкин. 

 

Тадбир якуни бўйича ОАВнинг давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилиб, журналистлар, вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, аҳолини тезкор ва ишончли ахборотлар билан таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга доир тегишли тавсиялар қабул қилинди.

 

Ушбу тадбирда нафақат парламент аъзолари, балки вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари, ахборот соҳасининг малакали мутахассислари ва олимлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқалар иштирок этишди.

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Давлат томонидан ННТларга қандай кўмак берилади?

 

Давлат органлари халқ билан ҳамнафас бўлиши лозим

 

Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектларини (якка тартибдаги тадбиркор, хусусий корхона, МЧЖ, фермер хўжалиги ва бошқалар сифатида) рўйхатдан ўтказгандан кейин, уларга (ЎзР Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5 бўлимидаги) бериладиган хужжатлардан ташқари ёзма жавоб бериши керакми?

 

 

Облагаются ли налогами доходы некоммерческой организации, полученные от проведения обучения? Требуется ли лицензия для осуществления такой деятельности?

 

 

Является ли учебный центр (НОУ) учреждением или коммерческой организацией?

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16