Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг 55 турини бекор қилиш режалаштирилмоқда

Лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг 55 турини бекор қилиш режалаштирилмоқда

18.08.2017

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензия ва рухсат бериш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш мазмундаги лойиҳа йил бошида муҳокама қилиш учун таклиф этилганди. Унинг мазмуни билан шарҳимизда танишиш мумкин.

 

Хусусан, лойиҳа қуйидаги рўйхатларни ўз ичига олади:

 

  • жорий (жами - 38) ва келаси йилда (жами - 17), шу жумладан бирлаштириш (58 дан 26 гача) йўли билан бекор қилинадиган тадбиркорлик соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш ҳужжатларининг айрим турлари. Улар орасида, мисол учун, фармацевтика, тиббиёт, ветеринария, туристик ва божхона соҳасида лицензиялар, адвокатлик фаолияти (1.10.2017 йилдан), шунингдек улгуржи савдо, автомобилда ташиш, биржа фаолияти (1.01.2018 йилдан) мавжуд;
  • расмийлаштириш муддати қисқартириладиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат этиш тусига эга ҳужжатлар (жами – 23);
  • лицензиялаш функцияси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига ўтказиладиган фаолиятнинг айрим турлари (жами – 13).

 

Шунингдек, айрим фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун барча лицензиялар тахминан жорий йилнинг 1 октябридан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

 

Агар лицензияловчи орган лицензияни бермаса ёки бунинг учун ажратилган муддат ичида уни беришни рад этмаса, талабгор лицензия олмоқчи бўлган фаолият бўйича фаолиятини амалга ошириши мумкин. Бунда лицензияловчи органни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиш лозим бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.