Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Қора металлар парчалари ва чиқиндилари бозор нархида сотиб олинади

26.09.2017

Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3277-сон “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

 

Тузилмада янги бошқарма пайдо бўлди

 

«Иккиламчиқораметаллар» УК бошқарма сифатида комбинат тузилмасига кирди, минтақавий МЧЖлар  “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг филиалларига қайта ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон металлургия комбинати устав капиталига мулкий комплекс - “Умумий овқатланиш комбинати” ДК давлат улушини кўпайтириш ҳисобига ўтказилди.

 

Акциядорлик жамияти умумий йиғилиши томонидан сайланган бошқарув раиси лавозимга Вазирлар Маҳкамаси томонидан Президент билан келишган ҳолда тасдиқланади. Унинг ўринбосарлари ишончли бошқарувчи («SFI Management Group» МЧЖ ХК) таклифига биноан кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.

 

Рўй берган ўзгаришлар якунига кўра “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси (бошқарув ходимлари – 130 нафар) тасдиқланди.

 

Топширилган ҳажмлар учун ҳисоб-китоблар – бозор нархларида

 

“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ –қора металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича мамлакатдаги ягона ваколатли орган. Топширилган ҳажмлар учун ҳисоб-китоблар парчаларни топширувчиларни рағбатлантирадиган ва бозор асосида белгиланадиган шартномавий нархларда амалга оширилади.

 

Йирик республика истеъмолчиларига (бюджет ҳисобига молиялаштириладиганлардан ташқари) қора металлар прокати ва майдалаш шарлари биржа савдолари орқали, шунингдек  ҳар йили тасдиқланадиган балансга асосан ўртача биржа нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилади.

 

Ҳужжат расман эълон қилинди ва 25.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах