Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Мусодара қилинган яроқсиз авто утилизация қилинади

28.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2017 йилдаги 707-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Давлат даромадига ўтказилган, 20 ва ундан кўп йил муддатда фойдаланилган ҳамда яроқсиз автомототранспорт воситалари:

  • ҳақ тўлаш эвазига утилизация ташкилотларига;
  • иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига ҳақ тўлаш эвазига (металл парчалари нархида) топширилади.

 

Автомобилнинг фойдаланишга яроқлилиги ЙҲХДХ органининг ушбу орган раҳбари томонидан тасдиқланган хулоса билан белгиланади.

 

Транспорт давлат ижрочиси томонидан Ички ишлар вазирлиги ЙҲХДХ вакилининг мажбурий иштирокида топширилади. Қабул қилиш-топшириш далолатномасида бу ҳақда тегишли ёзув қайд этилади.

 

Кейин давлат ижрочиси автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор чиқаради ва уни автомототранспорт воситаси ҳисобга олинган жойдаги ЙҲХДХ органига ижро этиш учун юборади. Бир вақтнинг ўзида ЙҲХДХ органига ушбу автомототранспорт воситасининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳнома ҳам (мавжуд бўлса) топширилади.

 

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомга зарур тузатишлар киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах