Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

1.07.2018 йилдан пойтахт ва йирик шаҳарларда онлайн НКМ мажбурий бўлади

02.10.2017

 

Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3300-сон “Фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Солиқ органларига онлайн маълумотлар узатиш функциясига эга НКМнинг замонавий моделлари 2018 йилда босқичма-босқич жорий этилади:

  • 1 январдан 30 мартга қадар – Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида амалга оширилаётган нақд ҳисоб-китоблар юкламасини аниқлаш учун тажриба режимида 500 дан 1000 тагача онлайн НКМларидан  фойдаланилади;
  • 1 июлдан - Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида барча юридик шахслар товарларни сотишда, ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда онлайн НКМдан фойдаланган ҳолда аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишлари шарт;
  • 1 декабрдан – бутун мамлакат бўйича барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда мажбурий тартибда онлайн НКМлари қўлланилади.

 

Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра, шунингдек  олис ва бориш қийин бўлган,  телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган аҳоли пунктларида фаолият кўрсатадиган, НКМни қўлламасдан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим тоифаларига бу талаблар татбиқ этилмайди. Қолган субъектлар учун кўрсатилган муддатлар ўтгандан сўнг онлайн НКМни қўлламасдан товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Юридик ва жисмоний шахсларнинг онлайн НКМларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш 1.05.2018 йилдан эътиборан солиқ органлари томонидан шаҳарларда ва туманларда фаолиятни амалга ошириш жойи бўйича амалга оширилади. Бу хизматлардан Интернет орқали масофали режимда ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 30.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.