Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Қимматли қоғозлар бўйича мутахассисларни аттестация қилиш тартиби ўзгарди

09.10.2017

 

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами  660-7, 2017 йил 21 сентябрь) билан Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.

 

Фонд биржалари, бошқа биржалар фонд бўлимларининг профессионал иштирокчиларида ишлаётган малакали ходимларнинг энг кам сони 3 нафардан 2 нафаргача туширилди.

 

Аттестация комиссиясининг таркибига эса энди ННТ вакиллари, жумладан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий бирлашмалари ҳам кириши мумкин. Ихтиёрий бирлашмалар тестлар ва имтиҳон  саволларини ишлаб чиқиш ишларига жалб этилади.

 

Аттестациядан ўтишга талабгор 2 йилдан кам бўлмаган (молия-иқтисодиёт, юридик, математика ёки IT-мутахассислиги бўйича олий маълумоти бўлган тақдирда) ёки 5 йилдан кам бўлмаган (бошқа йўналишлар бўйича олий маълумоти бўлган тақдирда) меҳнат стажига эга бўлиши даркор.

 

Ушбу стаж иқтисодиёт, молия ёки юридик фаолият соҳаларида ёки кўрсатилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларида орттирилган бўлиши керак. Илгари юқорида кўрсатиб ўтилган даврлар профессионал иштирокчидаги, фонд биржаларидаги (фонд бўлимларини ташкил этган валюта биржалари) охирги 10 йиллик иш фаолиятидан қабул қилинар эди).

 

Аттестацияга қўйишга асосланган ёзма рад жавоб талабгорга ариза берилган пайтдан эътиборан 5 иш кунидан кечиктирмай юборилиши керак (илгари – 15 кундан кечиктирмай).

 

Аввалгидек, тестдан муваффақиятли ўтгандан кейин I-тоифа малака аттестациясини олишга талабгор бўлганлар учун имтиҳон ўтказилади. У ёзма равишда назарий ва амалий тусдаги 4 та саволни ўз ичига олган (илгари – 3 та) имтиҳон билетларига жавоблар шаклида ўтказилади. Жавоблар учун 90 дақиқа ажратилади (илгари - 3 соат). Имтиҳон билетининг ҳар бир саволига жавоб 5 баллик тизим бўйича баҳоланади, яъни максимум 20 балл (илгари – 60 балл).

 

Шу тариқа, аттестация натижалари муваффақиятли деб тан олиниши учун  талабгор қуйидаги кўрсаткичларни намоён этиши керак бўлади:

  • тест – камида 45 та тўғри жавоб (илгари – 48 та);
  • имтиҳон – камида 15 балл (илгари – 48 балл).

 

Аттестация натижалари ўтказилган санадан кейин 3 иш куни ичида ваколатли орган сайтида эълон қилинади.

 

 Ҳужжат 25.09.2017 йилда кучга кирди. 

   

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах