Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Янги тўқимачилик хом ашёси ишлаб чиқариш Наманган вилоятида 2018 йилда ишга туширилади

09.10.2017

 

Президентнинг 6.10.2017 йилдаги ПҚ-3314-сон “Тўқимачилик саноати хом ашё базасини диверсификация қилишга оид  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга биноан «Наманган шарбати» МЧЖ ҚК аралаш тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлайди. 2018 йилда:

  • 10 минг тонна полиэфир тола;
  • 10 минг тонна полиэфир ип;
  • 20 млн.п.м. аралаш матолар;
  • 7 минг тонна аралаш полотно;
  • 6 млн.дона тайёр аралаш тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қувватларни фойдаланишга топшириш амалга оширилиши керак.

 

Умумий қиймати 92 млн.АҚШ долларилик ушбу лойиҳани молиялаштириш «Наманган шарбати» МЧЖ ҚКнинг 30 млн.АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ТИФ МБ томонидан қайта молиялаштириладиган 62 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағи ҳисобига амалга оширилади.

 

«Наманган шарбати» корхонасига 1.01.2022 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 7.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.