Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 млн доллар келиб тушади

16.10.2017

 

Президентнинг 13.10.2017 йилдаги ПҚ–3322-сон «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғриси»ги қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 780-сон қарори билан ташкил этилган.

 

Пойтахт ҳокимлигининг Жамғармага бошланғич ҳиссаси Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ТИФ МБ орқали қайта молиялаштириладиган 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига шаклланади. У 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 2,25% билан, жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 0,25% маржаси билан берилади. Комиссия йиғимлари ундирилмайди.

 

Жамғарма маблағларидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан мажбурий келишган ҳолда тузиладиган манзилли рўйхатлар бўйича фойдаланилади. Шаҳар ҳокимлиги кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда Жамғарманинг ўз вақтида шаклланиши учун жавобгар ҳисобланади.

 

Жалб этилаётган кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар пойтахт маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобига тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 14.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах