Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Президентнинг Халқ қабулхоналари ҳузуридаги марказлар давлат хизматлари кўрсатади

15.12.2017

Президентнинг 12.12.2017 йилдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ЎзАда жойлаштирилди.

 

Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. У Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари, шунингдек Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари негизида ташкил этилади.

 

2018 йил 1 январдан бошлаб “Ягона дарча” ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилади, улар Президентнинг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритади. 2018-2020 йилларда фақат Давлат хизматлари марказлари орқали “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизмати босқичма-босқич жорий этилади. Фақат тадбиркорлик субъектларига эмас, балки аҳолига ҳам хизматлар кўрсатиш кўзда тутилмоқда. Уларнинг қаторида:

  • уй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши;
  • якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома;
  • турар жойи бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш;
  • турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳолининг талаби юқори бўлган хизматлар мавжуд.


Маълумот учун: бугунги кунда фақат “ягона дарча” ягона марказлари орқали тадбиркорларга 17 та давлат хизмати кўрсатилмоқда.

 

2018 йил 1 февралга қадар Давлат хизматлари ягона реестри шакллантирилиши керак. Келаси йилнинг 1 июнидан бошлаб мазкур реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатиш тақиқланади.

 

Шунингдек қуйидаги ўзгаришлар содир бўлди:

 

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах