Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Импорт қилувчи товарларни олиб кириш муддатини ўтказиб юборди – жарима

20.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2017 йилдаги 984-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Демак, 30 банк кунидан ортиқ муддатда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун – 60 банк куни) республикага товарларни олиб киришни таъминламаган ва уларни “эркин муомалага чиқариш” режимига (ишларни бажаришни ёки хизматлар кўрсатишни) расмийлаштирмаган импорт қилувчилар учун жарималар жорий этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Божхона кодексига биноан эркин муомалага чиқариш (импорт) шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган товар уни ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолади.

 

Жарималар миқдори қуйидаги жадвалда:

 

Белгиланган муддатлардан кечикиш кунлари

Жарима миқдори “эркин муомалага чиқариш” режимига расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасига нисбатан %да   

180 кунгача

 

10%

 180 дан 365 кунгача

қўшимча 20%

 

365 кундан ортиқ

қўшимча 70%

 

 

Маълумот учун: Худди шундай жарима санкциялари хориждан хорижий валютада тушум тушишининг кечикишига йўл қўйган экспорт қилувчилар  учун белгиланган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 18.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Ленара Хикматова.