Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти учун инвойсда – 10 та графа

25.12.2017


Вазирлар Маҳкамасининг  14.12.2017 йилдаги 984-сон қарори билан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортида инвойс қандай маълумотларни ўз ичига олиши кераклиги белгиланган.

 

Маълумот учун: Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга (30.09.2003 йилдаги 416-сон ВМҚга 1-илова) киритилган сўнгги ўзгартиришларга кўра инвойс – товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш учун ҳисобварақ-фактура.

 

Унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • экспорт қилувчи (импорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари;
  • инвойс суммаси;
  • экспорт қилувчининг СТИР рақами;
  • товар (иш, хизмат)нинг номи (кейинги ўринларда – товар);
  • товарнинг ўлчов бирлиги;
  • товарнинг миқдори;
  • товарнинг нархи;
  • товарни етказиб бериш қиймати;
  • ИНКОТЕРМС  (халқаро савдо атамалари талқини; халқаро савдонинг барча субъектлари бўйсунадиган халқаро қоидалар) бўйича етказиб бериш шартлари;
  • транспортировка қилиш тури.

 

Инвойс экспорт қилувчининг имзоси ва муҳри (агар мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва  18.12.2017 йилда кучга кирди.    

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Ленара Хикматова.