Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ижара шартномасисиз – кўпроқ қариндошлар вақтинчалик пропискага

26.12.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинчалик прописка қилиш тартиби соддалаштирилди.

 

Демак, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомда (16.02.2017 йилдаги 41-сон ВМҚга 1-илова)  пойтахт ва пойтахт вилоятига келадиган яқин қариндошлар ва уларнинг оила аъзоларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби ўзгартирилди.

 

Нотариал тасдиқланган турар жой ижараси ёки улардан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномасиз қуйидагиларни вақтинчалик прописка қилишга рухсат берилди:

1)  квартира ёки уй эгасининг (эгаларининг) нафақат яқин қариндошларини, балки мазкур турар жойда доимий яшайдиган  ҳар қандай шахснинг яқин қариндошларини ҳам;

2)  нафақат энг яқин қариндошини, балки унинг оила аъзоларини – эри, хотини, шунингдек болаларини, фарзандликка олинган болаларини ҳам. Бунда вақтинчалик прописка қилинадиган шахснинг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари) ўз болаларига эга бўлмаслиги керак.

 

Бунинг учун хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига фуқаронинг қариндошлик даражаси ёки оила аъзолигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилади.

 

Бу – муҳим! Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қонунчиликда учта атама ишлатилади: “Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар”, “яқин қариндошлар” ва “оила аъзолари”. Уларни фарқлаш зарур.

 

Яқин қариндошлар рўйхати етарли даражада кенг – Жиноят кодексининг VIII бўлимига асосан унга қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.

 

Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандига (рўйхат рақами 2358, 2012 йил 4 май) биноан бобо ва бувилар, ота-оналар, неваралар киради.

 

Эр, хотин, уларнинг болалари оила аъзолари ҳисобланади, ўз навбатида уларнинг болалари ўз болаларига эга бўлмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.