Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш тартибига тузатиш киритилди

23.04.2018

 

«Ўрмон тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда тасдиқланди (16.04.2018 йилдаги ЎРҚ–475-сон). Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Аввалги таҳрири билан солиштирганда ҳужжат қуйидаги асосий ўзгартиришлар ҳисобига катталашган (43 та моддадан 57 та моддагача – таҳр.).  

 

Биринчидан, ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қайд этилган. Шунингдек қонунда ўрмон хўжалиги, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмиталарининг ваколатлари мустаҳкамланди.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва фуқароларнинг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланишни таъминлашдаги иштироки белгиланди.  

 

Иккинчидан, ҳужжатда ўрмонларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тизими келтирилган. Хусусан, ўрмонлар мониторинги – ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашга, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлар жорий этилмоқда (амалга ошириш тартибини Ҳукумат белгилайди).

 

Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат ва идоравий назорат билан бир қаторда:

 

  • ишлаб чиқариш назорати – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда;
  • жамоатчилик назорати – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.

 

Учинчидан, ўрмонларни кўпайтиришнинг аниқ усуллари белгиланди: дарахтлар ва буталарнинг кўчатларини, уруғларини экиш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва ҳ.к.

 

Ўрмонларни қайта тиклаш тартибига асосий талаблар кенгайтирилди. Уларга қуйидагилар ҳам киради:

  • минтақавий тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қурғоқчиликка, зараркунандалар ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлашга доир тавсияларга риоя этиш;
  • ўрмоннинг табиий равишда тикланиши учун қулай шароитлар яратиш.

 

Тўртинчидан, ўрмондан фойдаланишнинг асосий қоидаларига тузатиш киритилди. Ўрмондан умумий ва махсус фойдаланиш тоифалари жорий этилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ўрмондан умумий фойдаланиш

Ўрмондан махсус фойдаланиш

Жисмоний шахслар томонидан бепул ва ўз эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда қуйидаги турлар бўйича амалга оширилади:

– ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш;

– ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш.

Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан берилади.

 

Рухсатнома, ўрмон кесиш (ўрмон) чиптаси бўйича йўл қўйилади (ўрмонларда бўлиш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, мевалар ва қўзиқоринларни ўз эҳтиёжлари учун йиғиш бундан мустасно).

 

Бунинг учун ҳақ тўланади. Тўловлар миқдори ва уларни ундириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Бунда илгари битта – ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш)) турига бирлаштирилган ўрмондан фойдаланишнинг барча турлари мустақил тур сифатида белгиланди. Ўрмондан фойдаланишнинг янги турлари қўшилди:

  • дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш;
  • экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш.

 

Шунингдек ўрмон фонди ерларида давлат ўрмон фондига зарар етказмаган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга рухсат берилади. Тегишли тартибни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси белгилайди.

 

Қонун 17.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах