Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Наслдор чорвачилик учун кўпроқ ер берилади

23.04.2018

 

Ер кодекси ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди. Тегишли тузатишлар назарда тутилган 18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Биринчидан, фермер хўжалиги юритиш учун бериладиган ерлар тоифасидан қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётганларининг ер участкалари чиқариб ташланди.

 

Мамлакатимизда паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативларини қайта ташкил этиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда, улар эгаллаган ер участкалари эса фермер хўжаликларига берилмоқда. Бироқ яқинда ишлаб чиқилган «Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси давлат иқтисодий фаолиятнинг ушбу шаклини қайта тикламоқчи эканлигидан далолат беради.     

 

Шу тариқа, фермер хўжаликлари юритиш учун бундан буён фақат захира ерлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ажратилади.

 

Иккинчидан, кўп тармоқли фермер хўжаликларининг фаолияти тартибга солинди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда кўп тармоқли фаолиятни ўзлаштирмаган фермер хўжаликлари билан ерни ижарага олиш шартномалари бекор қилинади.

 

Уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга уни қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва тақиқланмаган бошқа фаолият билан шуғулланадилар.

 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритади (бунинг тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади).

 

Кўп тармоқли фермер хўжалигининг участкаси захира ерларга олиб қўйилганда у ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин.

 

Учинчидан, ер участкалари ўлчамларига ва уларни фермерларга бериш тартибига тузатиш киритилди. Чунончи, наслдор чорвачилик фермер хўжаликларига бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,5 гектардан ҳамда бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда 0,6 гектардан ажратилади.

 

Бундан ташқари, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун участканинг энг кам майдони 10 гектарни ташкил этади, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун эса камида 1 гектардан 5 гектаргача бўлган чегара белгиланди (ҳозир – камида 5 гектар).

 

Ер бериш механизми қуйидагича бўлади. Ўтказилган танлов якунларига кўра ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори, унинг асосида – туман ҳокимининг қарори қабул қилинади.

 

Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиялари энди туман ҳокимларининг қарорларини тасдиқламайдилар. Тегишинча фақат бевосита туман ҳокимининг рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкин бўлади (ҳозир вилоят комиссиясининг туман ҳокимининг қарорини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан ҳам шикоят қилиниши мумкин).

 

 Тўртинчидан, фермер хўжалиги бошлиғи ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўз оила аъзоларидан бирига бериши мумкин бўлган асослар рўйхати кенгайтирилди. Уларга қуйидагилар ҳам киритилди:

  • муддатли ҳарбий хизматга чақирилган;
  • олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган;
  • сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган.

 

Фермер хўжалиги бошлиғининг туман ҳокими номига берилган аризасига кўра ушбу ҳуқуқ берилиши аниқлаштириб ўтилган. 

 

Тузатишлар 20.07.2018 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_