Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ОАКни ёпиш режалаштирилмоқда, илмий даражалар бериш олий таълим муассасаларига ва ИТИга топширилади

30.04.2018

ҚҲТБТ порталида Президентнинг Олий ўқув юртидан кейинги таълим инновацион моделини жорий қилиш чора-тадбирларига доир фармони лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ташкилий жиҳатдан қандай ўзгаришлар бўлади

 

1.06.2018 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда. Унинг штат бирликлари олий ўқув юртидан кейинги таълим бошқармасини ташкил этиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига ўтказилади (12 штат бирлиги).

 

Бироқ 1.06.2018 йилдан 1.01.2019 йилгача фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш бўйича фаолият юритаётган кенгашлар ўз ишини давом эттиради. ОАКнинг ўрнига илмий даража ва унвонларни тасдиқлаш, шунингдек тегишли диплом ва аттестацияларни бериш билан вақтинчалик Вазирлик шуғулланади.

 

1.01.2019 йилдан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўзини ўзи бошқариш ва мустақиллик тамойили бўйича ишлайди. Содда қилиб айтадиган бўлса, ташкилотлар ўзлари диссертация ишларини расмийлаштириш талабларини тасдиқлайдилар, олий ўқув юртидан кейинги таълим кенгашларини ташкил этадилар ва молиялаштирадилар (ташкилот раҳбарлари бошчилик қиладилар – таҳр.), шунингдек илмий даражаларни ҳам ўзлари берадилар. 

 

Базавий докторантура, докторантурада таълим олаётган  ва мустақил талабгор шахслар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва мониторинг ўтказиш тегишли мутахассисликлар бўйича етакчи олимлар орасидан бутун ўқиш даврига ҳар бир талабгор учун шакллантириладиган махсус бошқарув қўмиталари ва кенгаш вакилларига топширилади.

 

Бу ишларнинг барчаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан назорат қилинади.

 

Олимлар ва уларнинг ишига бўлган талаблар қандай  ўзгартирилади

 

Базавий докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва мустақил талабгорлик бўйича қабул чет тилини билишини тегишли сертификат (CEFR бўйича камида В2 даражада бўлиши керак) билан тасдиқлаш шарти билан амалга оширилади. Ҳозир бундай талаб фақат базавий докторантурага (PhD) кирувчилар учун белгиланган.

 

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторантурада ёки мустақил талабгорликда ўқиш мажбурий бўлмайди. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражага (масалан, фан номзоди) эга бўлган, докторлик диссертациясини мустақил равишда тайёрлаган, шунингдек мазкур илмий даражани олиш учун белгиланган талабларнинг барчасини бажарган шахслар диссертация ишларини тўғридан-тўғри Кенгашга топширишга ҳақлидирлар.

 

Тадқиқот натижалари реферат (тақриз) ва цитата қилинадиган халқаро илмий нашрда чоп этилганда фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоясига, илмий цитата қилиниши халқаро индексига ва нулинчи импакт-омилга (илмий журналнинг муҳимлилик рақамли кўрсаткичи – таҳр) эга бўлган халқаро илмий нашрда чоп этилганда эса фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимоясига рухсат берилади

 

Бу – муҳим! Илгари аспирантурада, катта илмий ходимлар институтида таълим олган шахслар – фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга талабгорлик қилган ҳолда диссертацияни тайёрлаган талабгорлар, мустақил талабгорларга диссертацияларини кўриб чиқиш ва тегишли илмий даража бериш учун кенгашларга тақдим этишларига рухсат берилади.

 

Яна бир таклиф этилаётган талаб – Интернет тармоғи ахборот ресурсларида оммавий танишув учун ёқланган диссертациялар матнини эълон қилиш шартлиги.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Самир Латипов.


 


Комментарии (2)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Олим :

2018-04-30 22:16:14

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Гость_Олим :

2018-04-30 22:17:46

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_