Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Муқобил энергияга $1,3 млрд инвестиция қилинади

02.05.2018

 

Президентнинг 28.04.2018 йилдаги ПҚ–3687-сон қарори билан қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ «SkyPower Global» компанияси мамлакатимизда умумий қуввати 1 000 МВт ўзгарувчан токли фотоэлектрик қуёш энергияси ишлаб чиқувчи объектлар барпо этиш учун 1,3 млрд АҚШ долларилик инвестиция киритади. Бунинг учун «Ўзбекэнерго» АЖ билан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим тузилди ҳамда ЛБМА қошидаги Лойиҳа ва импорт шартномаларини комплекс экспертизадан ўтказиш марказининг ижобий хулосаси олинди.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ер участкалари ажратилади.

 

Компания етказиб берган электр энергияси ҳақи тўланиши кафолатланади: «Ўзбекэнерго» АЖ тўловга қобил бўлмаган тақдирда Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади. Молия вазирлиги тегишли кафолат тақдим этади.

 

Бундан ташқари, хорижий инвестор, унинг лойиҳа ташкилотлари (тегишли минтақадаги шуъба корхоналари) ва лойиҳага жалб этиладиган ёрдамчи пудратчиларга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди. Хусусан, қуйидагиларни тўлашдан озод қилинди:

  • тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган янги асбоб-ускуна ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар, махсус техника ва транспорт воситалари, дастурий маҳсулотларни олиб киришда божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно);
  • доимий муассаса орқали ва тўлов манбаида олинадиган даромадлар (шу жумладан дивидендлар) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • қўшилган қиймат солиғи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва тўловлар – компания, унинг лойиҳа ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари сотадиган товарларга (ишларга, хизматларга);
  • фотоэлектрик қуёш энергияси ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуна ва қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, шунингдек асбоб-ускуна ва қурилмалар эгаллаган ер участкаларига ер солиғи – компания ва унинг лойиҳа ташкилотлари.

 

Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилади. Кўп марталик визаларни, шунингдек вақтинча пропискани расмийлаштириш, бериш ва узайтириш, бўлиш жойида ҳисобга олиш ва уларни узайтириш учун давлат божини тўлашларига тўғри келмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах