Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари нималарни ундира олмайдилар

11.05.2018

 

Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидалари (МБ Бошқарувининг 7.05.2018 йилда 1290-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори) ва Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига (МБ Бошқарувининг 7.05.2018 йилда 1642-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори) тузатишлар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ломбардлар фуқароларга шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мулк гарови эвазига 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кредитлар тақдим этадилар.

 

Микрокредит ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ микрокредит (1 000 ЭКИҲдан ортиқ бўлмаган миқдорда), микроқарз (100 ЭКИҲдан ортиқ бўлмаган миқдорда), микролизинг (2 000 ЭКИҲдан ортиқ бўлмаган миқдорда), шунингдек бошқа микромолиявий хизматлар соҳасида, шу жумладан истеъмол кредитлари бериш хизматларини кўрсатади.

 

Ломбардлар ва микрокредит ташкилотларига ариза ва кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар, микрокредитлар (микроқарзлар) ажратиш учун тўловлар, шунингдек кредитлар, микрокредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундириш тақиқланди.

 

Ҳужжатларда ломбардлар билан кредит шартномалари ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга тақиқ ҳам белгиланган (23.03.2018 йилдаги ПҚ–3620-сон қарорга қаранг).

 

Аниқлаштирилишича, гаровга ёки сақлаш учун ломбардга топширилган мол-мулк йўқолганда, камомад аниқланганда компенсация масаласи у йўқотилган ҳолатда бўлганидек ҳал этилади. Эгасига гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган баҳолаш қиймати нархида тўланади. Агар камомад енгиб бўлмас куч оқибатида юз берган бўлса ва ломбард буни исботлай олса – зарар тўланмайди.

 

Микрокредит ташкилотининг капиталини ҳосил қилувчи компонентларга ҳам тузатиш киритилди: устав капитали, захира капитали, тақсимланмаган фойда ва бошқа ўз маблағлари. Шу тариқа, олинган даромадлар, грантлар ва текинга олинган мол-мулк рўйхатдан чиқариб ташланди.  

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатларнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва улар билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_