Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ЯИДХП орқали шахснинг манзилини мамлакат бўйлаб топиш мумкин

06.06.2018

Читать на русском языке


Тажрибадан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my2.gov.uz) Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизмати ишга туширилди.

 

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хабар беради.

 

Хизмат Президентнинг 11.07.2017 йилдаги «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3126-сон қарорига мувофиқ жорий қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, хизмат январь ойидан тест режимида тақдим этилди ва фақат Тошкент шаҳрида яшовчилар фойдалана оладилар.

 

Қизиқтирган маълумотни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ягона идентификациялаш тизими (OneID) орқали авторизациядан ўтиш лозим. OneID тизимида рўйхатдан ўтишда аккаунтни тасдиқлаш талаб этилади. 

 

Қидирилаётган ахборотни тақдим этишга Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ манзил-маълумотлар бюролари жалб этилган. Сўровга 3 кун ичида жавоб берилади. Хизмат бепул тақдим этилади.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_