Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Дала ва сув иҳота дарахтзорлари барпо этилади

12.06.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2018 йилдаги «Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 422-сон қарори эълон қилинди.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидаги вазифалар топширилди:

 

1) 2 ой муддатда «Ўрмонқурилиш» ДУКни ташкил этиш, унинг ташкилий тузилмасини, штатлари рўйхатини ва уставини тасдиқлаш;
2) уни зарур транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминлаш, шунингдек Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш.



«Ўрмонқурилиш» ДУКнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

  • суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларида буюртмачи вазифасини бажариш;
  • ишларни амалга ошириш бўйича танлов савдоларини ўтказиш, танлов савдолари натижалари бўйича шартномаларни тузиш, белгиланган тартибда техник-назорат ишларини амалга ошириш ва бажарилган ишларни қабул қилиш;
  • бажарилган иш ҳажмларини қабул қилиш, иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича бажарилган лойиҳаларни ердан фойдаланувчиларга топшириш;
  • шаҳар ва қишлоқ жойларда кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайни билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
  • ўрмон кордонлари, ўрмон хўжалиги йўллари ва бошқа ўрмон хўжалиги объектларини қуриш;
  • ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.


«Ўрмонқурилиш» ДУКни молиялаштириш манбалари қуйидагилардир:

  • хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
  • Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
  • грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади. 



Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва уларни реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек манзилли дастурларни шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш схемаси тасдиқланди 



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ҳар йили 1 мартгача бўлган муддатда ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилади. Уларнинг таркибига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ергеодезкадастрдавқўм, Экология давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет ҳудудий органлари вакиллари, шунингдек Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари киради.

 

Ишчи гуруҳ ўз вазифаларини бир неча босқичда бажаради:

 

1. Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши курашиш учун иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш участкалари бўйича зарур материалларни ва таклифларни олиш. Материалларни таҳлил қилиш ва таклифларни ўрганиб чиқиш.


2. Ҳар йили апрелда шамол эрозиясига учраган суғориладиган ер участкаларини, шунингдек қум ва бошқа эрозия материаллари босган сув хўжалиги объектларини ўрганиб чиқиш. Барча материалларни комплекс таҳлил қилиш, иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ва реконструкция қилинадиган объектлар рўйхати бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Ҳар йили 15 майгача келгуси йил учун дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича объектлар рўйхатини муҳокама қилиш ва туманлар ҳокимлари билан келишиш, тегишли баённома расмийлаштириш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларида (ҳудудий) манзилли дастурлар лойиҳалари тақдимотини ўтказиш ва ҳар томонлама муҳокама қилиш, шунингдек уларнинг қалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланиши.

 

5. Манзилли дастурларни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда «Ўрмонқурилиш» ДУКга кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритиш.


6. Манзилли дастурларни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгаши мажлисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастрдавқўм, Экология давлат қўмитаси, Ўзгидромет, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари иштирокида муҳокама қилиш ҳамда мажлиснинг тегишли баённомасини расмийлаштириш. «Ўрмонқурилиш» ДУК ҳар йили 1 июнгача Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгаши фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда манзилли дастурларни умумлаштиради.


7. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича умумлаштирилган манзилли дастурни келишиш.


8. «Ўрмонқурилиш» ДУК томонидан умумлаштирилган манзилли дастур Жамғарма Кенгашига белгиланган тартибда муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун ҳар йили 1 июлгача киритилади.


9. Белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш.

 

Пудратчилар учун муҳим



Барпо этилган ва реконструкция қилинган дала ва сув иҳота дарахтзорларини қабул қилиш буюртмачи, бош пудратчи ташкилот, манфаатдор вазирликлар, идораларнинг ҳудудий органлари, лойиҳа ташкилотлари, шунингдек ердан фойдаланувчилар вакилларидан ташкил этилган қабул қилиш комиссиялари томонидан амалга оширилади.


Ердан фойдаланувчиларнинг суғориладиган ерларида барпо этилган дала ва сув иҳота дарахтзорлари комиссия томонидан лойиҳа тугаллангандан сўнг иккинчи йил охирида қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

 

  • кўчатларнинг кўкариши 25%дан кам – нобуд бўлган ҳисобланиб, пудрат ташкилотининг маблағлари ҳисобидан тикланади;
  • кўчатларнинг кўкариши 26-80% – пудрат ташкилотининг маблағлари ҳисобидан тикланади;
  • кўчатларнинг кўкариши 80% ва ундан юқори – белгиланган тартибда фойдаланишга ва келгусида парвариш қилиш учун ердан фойдаланувчилар балансига тўлиқ топширилади.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Зумрад Ниязметова,
адвокат.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_