Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ўрмонлар дронлар ёрдамида мониторинг қилинади

21.06.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2018 йилдаги 455-сон “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

 

Мазкур қарорга мувофиқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш мақсадида "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

 

Янги ташкил этилган корхонанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини соҳага жорий этиш;
  • идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш, ягона электрон реестр ва маълумотлар базаларини шакллантириш;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва маълумотларни ҳимоя қилишнинг инновацион технологияларини жорий қилиш;
  • ўрмон фонди ерларини мониторинг қилишда дронлар билан ишлаш тизимини татбиқ этиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан "Ўрмонтехносервис" ДУК бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 20 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланган. Шунингдек, Қўмита раисига, зарурат бўлганда, "Ўрмонтехносервис" тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилган.

 

Қолаверса, энди Қўмита ва унинг тизимидаги барча ташкилотлар "Ўрмонтехносервис" ДУК билан қуйидаги масалалар юзасидан тўғридан-тўғри шартнома тузиши мумкин:

  • ахборот-коммуникация технологиялари (серверлар, телекоммуникация ускуналари, компьютерлар ва офис ускуналари)га хизматини кўрсатиш;
  • дастурий таъминот ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

 

“Ўрмонтехносервис" ДУК хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг грантлари ҳамда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

 

Қўмитага бир ой муддатда "Ўрмонтехносервис" ДУКни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, тузилмасини тасдиқлаб, моддий-техника базасини шакллантириш ҳамда бино ва малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш топширилди.

 

Фозила Ашурова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах