Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Хусусий болалар боғчалари қурилишини имтиёзли кредитлашга – $100 млн

29.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 йилдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 475-сон қарори эълон қилинди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги низомга кўра (шарҳга қаранг), хусусий шерик Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов ўтказиш йўли билан аниқланади. Бироқ кўрсатилган Низом чиққунига қадар жойлардаги тадбиркорлар нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкалари ва давлат мулки объектларини бепул асосда олиб, қурилиш ишларини бошлаб юбордилар, ҳатто кредит расмийлаштиришга киришдилар.

 

Амалда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмлари ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлигига маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда танлов ўтказмай ушбу тадбиркорлар билан ДХШ тўғрисида 3 томонлама битим тузишга истисно тариқасида рухсат берилди. Бироқ битим тузишга 1 ой муддат берилмоқда. Уни тузиш хоҳишини билдирмаган тадбиркорлар имтиёзли кредитлар олмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, ДХШ шартларида ташкил этилган мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин 10 йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан ҳамда 2 йилга ускуналар, асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари ва ўйингоҳлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинади.

 

Тадбиркорлик субъектларини имтиёзли кредитлаш мақсадида банклар умумий суммаси эквивалентда 100 млн АҚШ доллари бўлган кредит линияларини очадилар. Маблағларни Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси орқали ажратади. Банклар эса тадбиркорлик субъектларига 15 йил муддатга, ш.ж. 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1% ставка бўйича кредитлар ажратади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2018 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_