Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2018 йил 2 июлдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага киритилди

02.07.2018

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тегишли хабар тарқатди.

 

2018 йил 2 июлдан 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз) ва 500 (беш юз) сўмлик тангалар кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилди.

 

50 (эллик) сўмлик танга

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги «50 so’m» тангаси никель қопламали пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

 

Танганинг олд томонида (аверс) танга қиммати «50» рақами билан ва рақам остида «so’m» сўзи ботиқ босма ҳарфлар билан босиб туширилган. Рақамнинг иккала томонида миллий бош кийим – дўппидаги нақш бўртма кўринишда тасвирланган.

 

Танга номиналининг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона миқдорида бўртма сферик нуқталар туширилган.

 

Танганинг орқа томонида (реверс) марказда Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи чети бўйлаб доирасимон босма ҳарфлар билан «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» деб ёзилган.

 

Герб остида иккита бўртиқ нуқта билан чекланган, танга чиқарилган йилни англатувчи «2018» рақами тасвирланган.

 

Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона миқдорида бўртма сферик нуқталар туширилган.

 

Танганинг ён томони текис.

 

Танга диаметри – 18,0 мм, қалинлиги – 1,0 мм, массаси – 2,0 граммни ташкил этади.

 

100 (юз) сўмлик танга 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги «100 so’m» тангаси никель қопламали пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

 

Танганинг олд томонида (аверс) Мустақиллик ва инсонпарварлик ҳайкали тасвирланган.

 

Ҳайкалнинг чап томонида танга қиммати «100» рақами билан ва рақам остида «so’m» сўзи босма ҳарфлар билан босиб туширилган.

 

Танганинг орқа томонида (реверс) марказда Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи чети бўйлаб доирасимон босма ҳарфлар билан «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» деб ёзилган.

 

Герб остида иккита бўртиқ нуқта билан чекланган, танга чиқарилган йилни англатувчи «2018» рақами тасвирланган.

 

Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона миқдорида бўртма сферик нуқталар туширилган.

 

Танганинг ён томони текис.

 

Танга диаметри – 20,0 мм, қалинлиги – 1,0 мм, массаси – 2,5 граммни ташкил этади.

 

200 (икки юз) сўмлик танга 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги «200 so’m» тангаси никель қопламали пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

 

Танганинг олд томонида (аверс) Самарқанд шаҳридаги «Шердор» мадрасаси ички фасадидаги шер сурати тасвирланган.

 

Суратнинг пастки қисмида танга қиммати «200» рақами билан ва рақам остида «so’m» сўзи ботиқ босма лотинча ҳарфлар билан босиб туширилган.

 

Танганинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона миқдорида бўртма сферик нуқталар туширилган.

 

 Танганинг орқа томонида (реверс) марказда Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи чети бўйлаб доирасимон босма ҳарфлар билан «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» деб ёзилган.

 

Герб остида иккита бўртиқ нуқта билан чекланган, танга чиқарилган йилни англатувчи «2018» рақами тасвирланган.

 

Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона миқдорида бўртма сферик нуқталар туширилган.

 

Танганинг ён томони текис.

 

Танга диаметри – 22,0 мм, қалинлиги – 1,1 мм, массаси – 3,3 граммни ташкил этади.

 

500 (беш юз) сўмлик танга 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги «500 so’m» тангаси никель қопламали пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

 

 Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳридаги Халқаро анжуманлар саройи тасвирланган.

 

Тасвирнинг пастки қисмида танга қиммати «500» ботиқ рақами билан ва рақам остида «so’m» сўзи босма ҳарфлар билан босиб туширилган.

 

Танга марказида жойлашган тасвирнинг ташқи айланаси бўйлаб миллий тасвирий санъат намунаси доира қилиб туширилган.    

 

Танганинг орқа томонида (реверс) марказда Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи чети бўйлаб доирасимон босма ҳарфлар билан «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» деб ёзилган.

 

Герб остида иккита бўртиқ нуқта билан чекланган, танга чиқарилган йилни англатувчи «2018» рақами тасвирланган.

 

Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона миқдорида бўртма сферик нуқталар туширилган.

 

Танганинг ён томони текис.

 

Танга диаметри – 24,0 мм, қалинлиги – 1,1 мм, массаси – 3,9 граммни ташкил этади. 

 

Муомалада бўлган пул белгилари билан бир қаторда муомалага чиқарилган 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан барча турдаги тўловларда устига ёзиб қўйилган қийматда чекловларсиз қабул қилиниши шарт.   

 

Бу – муҳим! Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагилар ҳақида хабар берди:

 

Бугунги кунда муомалада бўлган 2001–2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар ҳамда 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкноталар 2019 йил 1 июлгача барча турдаги тўловларда чекловларсиз қабул қилинади, банклар кассаларига келиб тушган ушбу банкноталар ва тангаларнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.

 

200, 500 сўмлик банкноталар муомалага чиқарилган янги намунадаги тангалар билан параллель равишда барча турдаги тўловларда чекловларсиз қабул қилинади, 2019 йил 1 июлдан ва 2020 йил 1 июлгача банклар кассаларига келиб тушган бундай номиналдаги банкноталарнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.

 

Муомаладан қайтариб олинадиган банкноталар ва тангаларни айирбошлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга (19.05.2018 йилда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ банкларнинг кассалари орқали амалга оширилади. Ҳужжат шарҳи – бу ерда. 

 

Мазкур Низомга мувофиқ муомаладан қайтариб олинадиган банкноталар ва тангалар банк омонат счётларига ва банк (пластик) карталарига кирим қилиш учун ҳам чекловларсиз қабул қилинади. 

 

Чакана савдо ва хизматлар соҳаси ташкилотлари харидорлар ва фойдаланувчиларга қайтимни тўлиқ ҳажмда қайтаришни таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатувчи банклардан ҳисоб-китоб счётларидаги маблағлар қолдиғи доирасида янги намунадаги тангаларни зарур миқдорда олишлари мумкин.    




 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_