Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Маъмурий қамоқ: махсус қабулхонадан қачон вақтинча чиқаришлари мумкин

03.07.2018

Читать на русском языке

 

Ички ишлар вазирининг буйруғи (26.06.2018 йилда 3026-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Маълумот учун: маъмурий қамоққа олиш – маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва 3 суткадан 15 суткагача бўлган муддатга қўлланилади*. У МЖТКнинг 25 та моддаси бўйича қўлланилиши мумкин**.

 

«Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, маъмурий қамоққа олинган шахсларга қуйидаги 3 та ҳолатда махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқишга рухсат берилиши мумкин:

  • яқин қариндошнинг вафоти;
  • яқин қариндошнинг ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллик;
  • маъмурий қамоққа олинган шахсга ёки унинг оиласига анча миқдорда моддий зарар етказган ҳодиса содир этилганда.

 

Четга чиқиш муддати – иккала томонга бориб-келиш вақти (2 суткагача) ҳисобга олинмаган ҳолда бир суткадан кўп эмас. Бу вақт маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади. Ариза эса – тегишли ариза келиб тушган вақтдан эътиборан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

 

Қабул қилинган ҳужжатда аризани олган махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахснинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ички ишлар органига унинг важлари асослилигини текшириб бериш бўйича тегишли сўров хати юбориши белгиланди. Ички ишлар органи зудлик билан важларнинг асослилигини/асоссизлигини тасдиқловчи (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, тиббиёт бирлашмаси, фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш бўлими ва бошқа органлардан олинган) маълумотларни илова қилган ҳолда жавоб хати юборади.

 

Мазкур ахборот асосида, шунингдек маъмурий қамоққа олинганнинг шахси ва хулқ-атворини инобатга олган ҳолда аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор чиқарилади. Унда четга чиқиш учун рухсат берилган ёхуд бунга рад жавоби берилган бўлиши мумкин.

 

 Ариза қаноатлантирилган тақдирда бу ҳақда дарҳол аризачига хабар берилади, у махсус қабулхонага қайтиб келиш вақти, қайтиб келмаслик оқибатлари, белгиланган манзилга етиб боргач профилактика инспекторига хабар бериши лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилади. Параллель равишда махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш учун рухсат берилганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.    

 

Бу – муҳим! Четга чиқиш муддати маъмурий жазони ўташ муддатининг тугашига тўғри келса, қарорда қайтиб келиш муддати кўрсатилмайди. Яъни киши қўйиб юборилади.

 

Чиқаётганда махсус қабулхонага келиб тушганда олиб қўйилган ҳужжатлар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёлар қайтарилади. Махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқарилгандан сўнг эса зудлик билан бориши лозим бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органига хабарнома юборилади.

 

Шахс белгиланган манзилга етиб келган вақтида профилактика инспектори у билан 1 соатдан ошмаган вақт мобайнида профилактик суҳбат ўтказади.

 

Кутилмаган ҳолатлар юзага келса, шахснинг қайтиб келиш муддати у турган жойдаги ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра 2 суткагача узайтирилиши мумкин. Узайтирилган муддат маъмурий қамоқни ўташ муддатининг тугашига тўғри келса, шахс махсус қабулхонага қайтиб жўнатилмайди.

 

Бу – муҳим! «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш вақти маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади. Шахс белгиланган муддатда махсус қабулхонага қайтиб келишдан бўйин товлаган тақдирда у ушланади ва махсус қабулхонага жўнатилади. Бундай ҳолда четга чиқиш вақти маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

 

Самир Латипов. 

 


*Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилинганда (МЖТКнинг 205-моддаси) 30 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. 

**МЖТКнинг 47, 56, 60, 61-2, 116-1, 116-2, 131, 136, 137, 183, 184-1, 184-3, 187, 194, 195, 196-1, 201, 202-1, 204, 205, 210-1, 225-1, 237, 240, 241-моддалари.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах