Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси нимани молиялаштиради

03.07.2018

Читать на русском языке


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти, шунингдек Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби регламентга солинди.

 

Тегишли низомлар Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 487-сон қарори билан  тасдиқланди.

 

Вазирликнинг тузилмаси ва вазифалари

 

Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Президентнинг 17.04.2018 йилдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида ташкил этилган. Мазкур Фармон билан Вазирлик тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, унда унинг фаолиятини ташкил этиш борасида барча масалалар акс эттирилган.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига қуйидагилар киради:

  • марказий аппарат;
  • Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади);
  • Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;
  • “Агроинновация” давлат унитар корхонаси;
  • “Ўззооветтаъминотхизмат” давлат унитар корхонаси;
  • “Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси;
  • “Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат унитар корхонаси;
  • Мониторинг хизмати.

 

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш;
  • аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;
  • таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялаштиришни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

 

Вазирлик  100140, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш

 

Белгиланишича, Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил килинади:

  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини ривожлантириш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасига инновацион технологияларни жорий килиш;
  • Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш.

 

Лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағлар Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг буюртманомалари асосида ажратилади.

 

Жамғарма маблағлари

қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

қуйидагилар учун фойдаланилади:

  • Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тушумларнинг 0,2%и миқдоридаги ажратмалар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
  •  халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

а)             Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари моддий-техника базасини ривожлантириш, шу жумладан:

  • қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун техника ва технологиялар, экологик мониторинг тизими, ускуналар, компьютер дастурлари ва алоқа воситаларини харид қилиш;
  • бошқа харажатларга (бино, иситиш тизимини таъмирлаш, туташ ҳудудни ободонлаштириш, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш ва бошқ.);
  • лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги объектлари, шу жумладан марказий аппарат бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш;

б)             қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш, шу жумладан:

  • идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда инновацион лойиҳалар ва замонавий технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ноширлик ва илмий-тадқиқот фаолиятини молиялаштириш;
  • илмий ишланмалар, инновацион лойиҳалар ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, ихтиролар яратиш ва илмий ишларни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти масалалари бўйича услубий кўрсатма ва мақолалар чоп этиш, илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • ҳудудий бўлинмалар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида тажриба оширишини ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро кўргазмалар, лойиҳа ва дастурларда иштирок этиш;
  • Ўзбекистон Республикасида бўлиш даврида хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбар ва мутахассисларини қабул қилиш ва уларга ҳамроҳдик қилиш, шунингдек, анжуманлар ташкил этиш ва ўтказиш;

в)             ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шу жумладан Марказий аппарат ходимларининг ойлик лавозим маошларига қўшимчалар (мукофотлар, моддий ёрдам, транспорт ва овқатланиш харажатлари, хизмат муддати учун тўловлар) белгилаш йўли билан моддий рағбатлантириш харажатларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш харажатларини қоплаш;

г)         вазифалар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликда назарда тутилган бошқа мақсадларга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилда кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах