Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Барча хоҳловчилар муассислар, раҳбарлар ва бизнес-субъектларнинг кўчмас мулки ҳақида Интернетдан билиб оладилар

16.07.2018

Читать на русском языке


Бу Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» («Doing Business») ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган. Ҳужжат Президентнинг 13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Давлат тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги қуйидаги маълумотларни Интернет тармоғида очиқ фойдаланиш учун жойлаштиришни режалаштирмоқда:

 

А) 2018 йил августгача – юридик шахслар тўғрисидаги асосий ахборотни:

  • фирма номи;
  • идентификация рақами (эҳтимол, СТИР – таҳр.);
  • рўйхатдан ўтказилган санаси;
  • ташкилий-ҳуқуқий шакли;
  • манзили (жойлашган жойи);
  • директорлар ва муассислар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг улушларини кўрсатган ҳолда.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, умуман олганда бугунги кунда Давстатқўм сайтида бундай ахборот мавжуд. Фақат унда юридик шахсларнинг директорлари (раҳбарлари) ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас, муассислар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг улушларини кўрсатмаган ҳолда берилган.

 

Б) 2018 йил сентябргача – тадбиркорлик субъектларининг мол-мулки қисмида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестридаги ахборотни.   

 

Бунда мазкур реестрдаги маълумотлар масофадан туриб электрон тарзда актуаллаштирилади (янгиланади). Бу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида қоғоздаги гувоҳномаларни бекор қилиш имконини беради. Яъни реестр тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотнинг расмий манбаига айланади, унда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги эса давлат томонидан кафолатланади.  

 

Кўчмас мулк билан битимлар реал вақт (онлайн) режимида бериладиган ҳамда ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган реестрдан кўчирмалар асосида расмийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Кўчирмада нотўғри ахборот қайд этилган ҳолда нотўғри маълумотлар асосида виждонан битим тузган томонларга компенсация тўлаш масаласи кўриб чиқилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_