Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳисобварақ очиш, солиқ солиш тартибини танлаш ва директорни тайинлаш бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади

16.07.2018

Читать на русском языке

Бундай чора-тадбирлар Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Doing Business» рейтингида кўтарилишига имкон беради (13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарорга қаранг).

 

2018 йил сентябрда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга масофадан туриб банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. Муассислар жисмоний шахслар – Ўзбекистон резидентлари бўлгандагина бунга йўл қўйилади. Бунда аризачиларни идентификация қилиш Пулларни ҳалоллашга қарши курашиш бўйича молиявий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш гуруҳи (FATF) талабларига мувофиқ амалга оширилади.   

 

Маълумот учун: FATF – 1989 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот. У – жиноий даромадларни ҳалоллаш ва терроризмни молиялаштиришга қарши ҳаракат қилиш соҳасидаги жаҳон стандартларининг асосий ишлаб чиқувчиси. Ўзбекистон FATF аъзоси ҳисобланмайди, Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши ҳаракат қилиш бўйича Евросиё гуруҳи (EAG) орқали унинг ишида иштирок этади. 

 

Октябрда эса ариза берувчиларга тижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида қуйидаги маълумотларни кўрсатиш мажбуриятини юкламоқчилар:

 

а) Солиқ солиш тартибини (умумбелгиланган солиқларни тўлаш ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш).

 

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 351-моддасига мувофиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан савдо, умумий овқатланиш корхоналари, шунингдек оилавий корхоналар мустасно, ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли.

 

ЯСТни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини Бу тўғрисида ДСҚ томонидан белгиланган шаклда қуйидаги муддатларда хабардор этади:

  • янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай;
  • ўтган йил якунлари бўйича ЯСТни тўлаш учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқларни тўловчи юридик шахслар – ЯСТни тўлашга ўтаётган жорий ҳисобот даври 1-ойининг 10-санасидан кечиктирмай.

 

б) Янги ташкил этилаётган юридик шахснинг директори вазифасини бажарувчи шахсни.

 

Ушбу янгилик бирйўла 2 та ноқулайликни бартараф этади.

 

Биринчидан, масофадан туриб банк ҳисобварақларини очиш имконияти билан бирга (юқорига қаранг) бу имзолар намуналари ва муҳрлар излари туширилган карточкаларни расмийлаштириш заруратидан халос этади.

 

Иккинчидан, ташкилотларнинг директорлари тўғрисидаги маълумотлар Интернет орқали умумфойдаланиладиган маълумотлар базасида жойлаштирилиши ҳисобга олинса (батафсил – бу ерда), контрагентлар ва давлат органлари томонидан муайян шахсларнинг битимлар тузиш ва юридик шахс номидан вакиллик қилиш ваколатларини текшириш таомили осонлашади. Масалан, балки судлар ва банкларнинг баённомалар ва директорни тайинлаш тўғрисидаги буйруқлар нусхасини сўрашларига тўғри келмас.

 

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари алмашган тақдирда ягона электрон базадаги улар тўғрисида маълумотларни янгилаш механизми устида ҳам ўйлаб кўриш лозим.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_