Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Urganch Eltexsanoat» МЧЖ кимошди савдосида сотилади

23.07.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги 541-сон қарорида шу қарорга келинган.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

2015 йилда Урганчдаги собиқ «Алоқа Виста» ҚК мулкий комплекси «Ўзэлтехсаноат» АК устав капиталига ўтган (электротехника соҳаси корхоналарини мувофиқлаштириш). Объект негизида саноат, маиший совуткичлар ва бошқа электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида «Urganch Eltexsanoat» МЧЖ ташкил этилган. Бироқ юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмаган.

 

Шу муносабат билан объект Хоразм вилоят ҳокимлигига берилган, «Ўзэлтехсаноат» АК устав капиталидаги давлат улуши эса камайтирилмоқда. 2 ой муддатда у «ноль» харид қиймати бўйича сотиш, яъни хусусийлаштириш учун кимошди савдосига қўйилади.

 

Маълумот учун: танловни тайёрлаш, ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.  

 

Харид қилиш шартлари – инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва камида 500 та иш ўрнини яратиш. Инвестор ушбу мажбуриятларни тўлиқ бажарса ва улар бажарилгандан кейин бир йил давомида иш ўринларини сақлаб қолса, мулк ҳуқуқи унга ўтади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_