Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Божхона қўмитаси «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этади

26.07.2018

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматидаги тегишли ахборотнинг масъул вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида янгилаб борилиши ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш бўйича йўриқнома лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 сентябргача Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати ишга туширилиши лозим. 

 

Эслатиб ўтамиз, «Интеграциялашган тариф» хизмати ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун зарур батафсил ахборотни, хусусан қуйидаги маълумотларни реал вақт режимида бепул асосда олиш имконини беради:

 

  • товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар;
  • товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар;
  • ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар.

 

Интерактив хизмат орқали ахборот тақдим этиш реал вақт режимида бепул асосда амалга оширилади. Давлат органларига унда назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб этиш ман этилади.

 

Ваколатли органлар интерактив хизматга ўз вақтида, ишончли ва тўлақонли ахборот киритилишини таъминлашлари керак бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.