Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уруғликлар билан муомала қилишдаги ҳуқуқбузарликлар учун – 40 ЭКИҲгача жарима

30.07.2018

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилди (23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонунга қаранг). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жарималар жорий этилди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ). 


 

Жарима миқдори ҳуқуқбузарликларнинг хусусиятига боғлиқ. Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, санкциялар оширилади (қуйидаги жадвалга қаранг). 

 

Т/р

Ҳуқуқбузарликнинг хусусияти

Жарима

1

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек агросаноат мажмуи соҳасида технологик жараёнлар талабларини бузиш

ЭКИҲнинг 15 бараваридан 20 бараваригача

2

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига доир ҳужжатларни юритиш қоидаларини бузиш ёхуд ушбу ҳужжатларга уруғликларнинг навлари ва экилиш сифатлари тўғрисидаги нотўғри маълумотларни киритиш  

ЭКИҲнинг 25 бараваридан 30 бараваригача

(мансабдор шахсларга солинади)

3

Ушбу жадвалнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

ЭКИҲнинг 30 бараваридан 40 бараваригача

 

 

Маълумот учун: кўрсатилган қоидаларнинг фрагментлари Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом; Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома; Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳам мавжуд. 

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_