Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қандай ишларни кўриб чиқади

30.07.2018

Читать на русском языке

 

МЖТКда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар тоифаси белгиланди, шунингдек унинг ходимлари қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилганлик учун жарима жорий этилди. Тузатишлар 23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун билан киритилди.

 

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ). 


 


Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан кейин – Инспекция, ушбу орган тўғрисида батафсил – бу ерда) органларига қуйидаги тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир:

 

  • экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида: 65, 66, 67, 68, 69-моддалари – қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ қисмида, 72-моддаси, 74-моддасининг 2 ва 3-қисмлари, 75, 76-моддалари – сунъий сув иншоотлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисмида, 87-моддаси – қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникасига оид қисмида, 89 ва 891-моддалари – қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисмида, 92-моддаси – наслчиликка оид қисмида, 95-моддаси – қишлоқ хўжалигига оид қисмида;

 

  • қишлоқ хўжалигида, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш: 1041, 1042-моддалари, 107-моддаси – қишлоқ хўжалигига оид қисмида, 112-моддаси – қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникасига оид қисмида;

 

  • транспортда, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасида: 136, 139, 140, 141-моддалари – қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникасига оид қисмида;

 

  • савдо, тадбиркорлик ва молия соҳасида: 172, 173, 1761-моддалари – қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисмида;

 

  • белгиланган бошқарув тартибига тазйиқ ўтказувчи: 1973-моддаси, 200, 212, 213, 214, 22714-моддалари – қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисмида. 

 

Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари Инспекция номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазоларни қўллайди.

 

Инспекция ходимларига тўсқинлик қилганлик учун – жарима

 

Қуйидаги тарзда ифодаланган Инспекция органлари ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва унинг талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди:

  • далолатномаларни ва бошқа зарур ҳужжатларни, материалларни ва маълумотларни тақдим этишни; текширишлар, тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этиш;   
  • Инспекция органларига келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлаш;   
  • ходимнинг ҳужжатларини кўриб чиқмаслик ёхуд уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик;      
  • Инспекция органлари ходимининг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш.     

 

Санаб ўтилган хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) оқибатида айбдорга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (материал эълон қилинган санада 368 600 сўмдан 921 500 сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

 

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах