Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Юлия Гальцева: «Имтиҳон олдидан бевосита маслаҳат берганлари маъқул»

06.08.2018

Читать на русском языке

Юлия Гальцева Bir.uz тизими аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб олди. Билимига яраша I тоифали бош бухгалтер аттестатини қўлга киритди.

 
– Юлия Валерьевна, бу Bir.uz тизимидан олган иккинчи аттестатингиз. Сиз учун қайси имтиҳонни топшириш осонроқ бўлди?

 
– Бош бухгалтер бўлиб ишлаётганимга 20 йилдан ошди. Шундай бўлса-да, яхши тайёргарлик кўрмасдан туриб имтиҳон топшириб бўлмайди. II тоифали бош бухгалтер аттестати бериладиган имтиҳонни бир уринишдаёқ топширдим. Иккинчи аттестатни олишда бироз қийналдим. Муайян ҳолатлар сабабли яхши тайёргарлик кўра олмаганлигим боис шундай бўлди.

 
– Нима сабабдан катта иш стажига эга бўла туриб, малака имтиҳонларини топширишга қарор қилдингиз?

 
– Профессионал даражамни мустақил равишда қандай баҳолашларига қизиқдим. Бунинг устига, имтиҳонларга тайёргарлик асносида такроран ўқиб-ўрганишга тўғри келади. Ҳеч бир бухгалтер барча нормалардан фойдаланмайди, бироқ бирор-бир муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик учун уларни билиши зарур.

 
Bir.uz тизимини ишлаб чиқувчиларга таклифларингиз борми?

 
– Аттестация имтиҳони олдидан бевосита маслаҳат берсалар, нур устига аъло нур бўлар эди. У пуллик бўлса ҳам майли. Бу жараённинг барча иштирокчилари учун фойдали бўлади. Фойдаланувчиларда ўқитувчи билан мулоқотда ойдинлаштириб олганлари маъқул бўлган саволлар доим топилади. Ишлаб чиқувчилар эса бундай мулоқот натижасида нималарни такомиллаштириш лозимлигини билиб оладилар. Охир-оқибат, бундан ҳамма ютади.

 
Bir.uz ҳақида ҳамкасбларингизга сўзлаб берганмисиз?

 
– Сўзлаб берибгина қолмай, шуғулланишни ҳам тавсия этганман. Аммо уларнинг қанчаси тавсиямни қабул қилганини билмайман. Ҳар битта бухгалтер малака оширишга эътибор қаратгани маъқул. Бунинг устига, ҳозир Bir.uz сингари замонавий ва қулай тизим мавжуд. Иш асносида ўзи учун қулай бўлган исталган пайтда шуғулланиш мумкин.

 
– Сизнингча, бухгалтерларни профессионал даражаси устида ишлашга нима рағбатлантириши мумкин?

 

– Иш берувчилар ушбу масалага кўпроқ эътибор беришлари керак. Афсуски, бугунги кунда малака ошириш тўғрисидаги ҳужжатларнинг аксарияти оддий «қоғоз»дан бошқа нарса эмас. Бундан эса ҳамма азият чекади.



Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах