Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • 2019 йилдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ҳисобланадиган ҳар қандай иш ҳисобга олинади

2019 йилдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ҳисобланадиган ҳар қандай иш ҳисобга олинади

14.08.2018

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга пенсияларни ҳисоблаб чиқаришга оид тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган.  

 

2019 йил 1 январдан кейин меҳнат фаолияти учун пенсияни ҳисоблаб чиқаришда суғурта бадаллари ҳисобланиши инобатга олинмайди. Бу Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ–5468-сон Фармони қабул қилиниши билан боғлиқ. Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинади. Тегишинча, ходимга иш ҳақи ҳисобланган бўлса, ҳар қандай иш (1.01.2019 йилдан кейин амалга ошириладиган) иш стажига қўшиб ҳисобланади.


Бунда ходим 1.01.2019 йилдан кейин амалга оширадиган меҳнат фаолияти учун пенсияни ҳисоблаб чиқаришда суғурта бадаллари асос қилиб олинмаслигини яна бир бор қайд этиб ўтамиз. 2018 йил охиригача ишланган давр учун пенсияни ҳисоблашда, аввалгидек, ходимнинг суғурта бадаллари ҳисобланган даромадлари олинади. 

 

Маълумот учун. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.


Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган, суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади. Булар:

  • ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;
  • илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;
  • рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (йиллик иш якунлари бўйича мукофот, таътилга қўшимча ҳақлар ва ҳ.к.);
  • компенсация тўловлари (оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар; бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик учун устамалар ва ҳ.к.);
  • ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (йиллик асосий ва қўшимча таътилларга ҳақ тўлаш ва ҳ.к.);
  • предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар;
  • юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;
  • Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, ДХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ИИОнинг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда ДБҚнинг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.          



Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.                                     

Ленара Хикматова.



 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_пардаев меликул хуррамович,шурчи тумани.1959 :

2020-01-23 21:47:55

Концепцияга таклиф:Туман кенгаши депутатлигига 2марта сайла.нганман.ойлик берилмайди.шу пенсияга чикканда туман ва вилоят депутатларига пенсиянинг 20%микдорида кушиб берилса яхши булар эди.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_