Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Мактаб ўқитувчиларининг иш ҳақи оширилади

15.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 14.08.2018 йилдаги қарори билан ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари назарда тутилган. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган. 

 

Энг аввало, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари икки марта индексацияланади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ходимларнинг тоифаси

Индексация миқдори

2018 йил 1 сентябрдан

бошланғич синф ўқитувчилари

1,1 баравар (10%)

юқори синф ўқитувчилари

ўртача 1,24 баравар (24%)

директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари

1,1 баравар (10%)

2019 йил 1 январдан

олий тоифали ўқитувчилар

 1,25 баравар (25%)

биринчи тоифали ўқитувчилар

1,2 баравар (20%)

иккинчи тоифали ўқитувчилар

1,15 баравар (15%)

мутахассис ўқитувчилар

 1,1 баравар (10%)

директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари

1,1 баравар (10%)

 

Ҳужжатда педагог кадрлар ва уларнинг оила аъзоларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.

 

 Мактаб психологларининг сони ўқувчилар сонига боғлиқ бўлади

 

1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, психолог штат бирлиги белгиланади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ўқувчилар сони (киши)

Психолог штат бирлиги сони

250 нафаргача

1

250 – 800

1,5

800 – 1 600

2

1 600 – 3 000

2,5

3 000 нафардан ортиқ

3

 

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ишловчи олий маълумотли психологларнинг базавий ставкаси шу санадан бошлаб мутахассис ўқитувчилар базавий ставкасининг 90%ига тенглаштирилади, 1.01.2019 йилдан эса 1,1 бараварга (яъни 10%га) оширилади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах