Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тўқимачилик корхоналарига пахтани сотиб олиш шартларини юмшатишди

17.08.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Тўқимачилик саноати корхоналарини янада рағбатлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 664-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакат ичида пахта толасини сотишга монополия бекор қилинган. “Ўзпахтасаноат” АЖ, пахта-тўқимачилик ишлаб-чиқаришлар ва кластерлар, шунингдек ички бозорда сотиш учун импорт пахта толасини олиб келадиган импорт қилувчи ташкилотлар уни биржа савдолари орқали сотишади.

 

Ички бозорда пахта толасини сотиш механизмида муҳим ўзгаришлар содир бўлди. Бунинг устига улар ҳам маҳаллий тўқимачилик корхоналарига (харидорлар), ҳам “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибига кирадиган пахта тозалаш корхоналарига (етказиб берувчилар) дахл қилди.

 

Биринчидан, умумий қоидага кўра, пахта толасини биржада сўмга харид қилган ҳолда харидорлар 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширишлари керак. Бироқ, ҳужжат 2017-2018 йилги пахта толаси ҳосилини сотишнинг алоҳида шартларини жорий қилди:

  • 2017 йилги хосил учун - нархининг 15%ини олдиндан тўлаш, қолган 85%ига банк кафолати бериш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш;
  • 2018 йилги ҳосил учун - нархининг 35%ини олдиндан тўлаш, қолган 65%ига банк кафолати бериш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш.

 

Иккинчидан, пахта толасига жаҳон нархлари ҚҚСни ҳисобга олганда улгуржи прейскурант нархлардан паст нархларда шаклланган тақдирда республика ташкилотларига уни сотишда етказиб берувчилар ҚҚСни ҳисоблаб чиқарадиган формула ўзгарди. Агар илгари асос учун 10% чегирма билан жаҳон нархлари (ҚҚС = жаҳон нархлари 10% чегирма билан х 20/120) олинган бўлса, энди ҳақиқий сотиш нархи олинади:

 

ҚҚС = ҳақиқий сотиш нархи х 20/120

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_