Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди

24.08.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 671-сон қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатда қайд қилинишича, истироҳат боғларини ташкил этиш қуйидаги ҳужжатлар (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжати деб аталади) асосида амалга оширилади:

  • аҳоли пунктларининг бош режалари;
  • батафсил режалаштириш лойиҳалари.

 

Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлмаганда, ер участкаларини танлаш, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни келишиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Истироҳат боғлари аҳоли пунктларида, одатда, ободонлаштирилмаган бўш турган ҳудудларда, улар мавжуд бўлмаганда эса - боғ-парк ёки ўрмон участкалари ҳудудида жойлаштирилади.

 

Қуйидагилар истироҳат боғларини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

  • юқори технологик, замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар ва аттракционлар билан жиҳозланганлик;
  • ландшафт дизайнининг замонавий намуналарини қўллаш;
  • фаввораларни, шу жумладан, картографик фаввораларни қуриш;
  • велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий зоналарни ободонлаштириш;
  • аҳоли барча қатламларининг маданий-дам олиш хизматларидан фойдаланиши.

 

Истироҳат боғлари қуйидаги мезонлар бўйича таснифланади:

а) аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашуви бўйича:

  • умумшаҳар (марказий);
  • туман (турар жой ҳудудларида).

 

б) географик жойлашув бўйича:

  • шаҳар истироҳат боғлари;
  • шаҳардан ташқари истироҳат боғлари;
  • қишлоқ истироҳат боғлари (шаҳар типидаги посёлкаларда, қишлоқлар ва овулларда);

 

в) ҳажми бўйича:

  • 1-3 гектар майдонга эга III тип;
  • 4-7 гектар майдонга эга II тип;
  • 8 ва ундан ортиқ гектар майдонга эга I тип;

 

г) функционал йўналиши бўйича:

  • кўп тармоқли;
  • ихтисослаштирилган (спорт, болалар, сайр қилиш учун мўлжалланган, кўргазма-истироҳат боғлари, мемориал, илмий-маърифий, этнографик, ботаника ва зоология боғлари, боғ-парк санъати истироҳат боғлари-ёдгорликлари, санаторий- курорт истироҳат боғлари (курорт шаҳарларда);

 

д) табиий ва ландшафт-генетик хусусиятлари бўйича:

  • тоғолди;
  • қирғоқбўйи (дарёлар қирғоқлари ва қияликларида);
  • ўрмон боғлари;
  • гидробоғлар (сув тизимлари асосида ташкил этилади);
  • майсазор боғлар (очиқ майсазорлар кенгликлари асосида ташкил этилади).

 

Истироҳат боғлари ҳудудларида:

  • оилавий дам олиш объектлари (болалар кафелари, ўйин хоналари ва болалар учун катта ёшлилар назорати остида ўтказиладиган махсус дастурлар таклиф этиладиган ҳамда ота-оналарга бу вақтда дам олиш имконияти бериладиган бошқа объектлар);
  • ёзги театрлар;
  • хореография ва мусиқа жамоалари ҳамда гуруҳларининг чиқишлари ташкил этиладиган саҳналар;
  • лекторийлар;
  • ўқиш заллари ва кутубхоналар;
  • аттракционлар;
  • рақс заллари ва майдончалари;
  • тирлар;
  • болалар шаҳарчалари;
  • спорт майдончалари;
  • алоҳида фавворалар ёки фавворалар комплекси;
  • умумий овқатланиш ва савдо пунктлари;
  • чанғи учиш жойлари (қиш даврида фойдаланиладиган);
  • сув спорт турлари билан шуғулланиш ва чўмилиш учун сув иншоотлари;
  • югуриш ва сайр қилиш йўлаклари;
  • кичик ҳажмдаги архитектура шакллари;
  • ёдгорликлар, ҳайкаллар, бюстлар ва санъатнинг бошқа асарлари;
  • кўчма цирк майдончалари;
  • шаҳарлар ва айрим тарихий объектларнинг мини-макетлари;
  • жонли бурчаклар;
  • ижодий ҳаваскорлик билан шуғулланиш бинолари;
  • фото ва видеостудиялар;
  • компьютер ўйинлари бинолари;
  • интернет-кафе;
  • қайиқ станциялари (катта сув ҳавзалари мавжуд бўлса);
  • тиббиёт пунктлари;
  • турли спорт ва маданий инвентарларни ижарага бериш базалари жойлаштирилиши мумкин.

 

Истироҳат боғларининг ҳудудлари фаол дам олиш зоналари ва тинч зоналарга ажратилади.

 

Низомда алоҳида қайд қилинишича, истироҳат боғлари ва боғларни жойлаштиришда мавжуд экинлар ва ҳовузлар бўлган участкаларни имкон қадар сақлаб қолиш зарур.

 

Ҳайвонот боғининг чегарасидан турар жой ва ижтимоий биноларгача бўлган масофа маҳаллий давлат санитария- эпидемиология назорати органлари билан келишилган ҳолда, аммо муайян бир жойда эсадиган шамол ҳисобга олиниб (шамолга рўпара томонга ва шамолга тескари томонда икки марта оширилган) камида 500 метр қилиб белгиланади.

 

Дам олиш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун мўлжалланган яшил зоналар таркибига шаҳар ўрмонлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, шаҳар боғлари, пиёда юриш учун мўлжалланган хиёбонлар киритилади.

 

Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • фаолият кўрсатаётган истироҳат боғлари ҳудудларидаги ер участкаларини объектларни қуриш учун ижарага бериш;
  • истироҳат боғи бино ва иншоотларини ижара шартномасига мувофиқ тақсимланадиган даромадни олиш учун реконструкция қилиш ҳамда кейинчалик фойдаланиш мақсадида ижарага бериш;
  • ер участкаси, бино ёки иншоотни концессион битим асосида хорижий хусусий шерикка қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиш.

 

Танлов комиссияси томонидан хусусий шерикнинг аризасини кўриб чиқиш учун ЭКИҲнинг 0,25 миқдорида йиғим ундирилади.

 

Хусусий шерикларга ер участкалари ер участкаларини ижарага бериш бўйича кўрсатилган муддат тугагандан сўнг қайтариш ва туман (шахар) маданият бўлимларига бириктирилган истироҳат боғларидаги ер участкалари, бино ҳамда иншоотлар, ускуналар ҳамда аттракционларни туман (шаҳар) маданият бўлимларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таъсисчилари бўлган истироҳат боғларидаги ер участкалари, бино ҳамда иншоотлар, ускуналар ҳамда аттракционларни давлат корхоналарига топшириш шарти билан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида 49 йилгача берилади.