Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ДМЖга ажратмалар бўйича ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди

27.08.2018

Читать на русском языке

 

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, давлат мақсадли жамғармаларига (ДМЖ) ажратмалар бўйича ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди.

 

ДМЖга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоботнинг барча шакллари янгиланди. Бу илгари ушбу ажратмалар турлари бўйича – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига – ҳисоботда акс эттирилганлиги билан боғлиқ.

 

2018 йил 1 январдан улар ягона тўлов – 3,2%лик ставка бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 4-банди). Бунда айрим корхоналар уларни 1,5%лик имтиёзли ставка бўйича тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорга 24-иловага изоҳ). Янги ҳисобот шаклларида ДМЖга мажбурий ажратмалар қўлланиладиган ставкалар кесимида акс эттирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ирина Ахметова.