Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

1 октябрдан айрим лицензияловчи органлар ўзгаради

30.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 28.08.2018 йилдаги «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5527-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатда 1 октябрдан бошлаб Президент ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан турли вақтда ташкил этилган идоралараро коллегиал органларни (жами – 81 та) тугатиш ва уларнинг ваколатларини тегишли муассасаларга ўтказиш назарда тутилган. Яна 25 та шундай органларнинг иши оптималлаштирилади.  

 

Эслатиб ўтамиз, 1 июнда 9 та фаолият тури бўйича лицензиялаш функциялари трансфер қилинган эди (11.04.2018 йилдаги ПФ–5409-сон Фармонга 4-иловага қаранг). Ўшанда регуляторлик ваколатларидан маҳрум бўлган айрим ҳукумат комиссиялари ҳам кўриб чиқилаётган фармон доирасида тугатилаётган органлар рўйхатига киритилди.

 

Аниқроғи, қуйидагилар ҳақида сўз бормоқда:

  • Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (Ергеодезкадастрдавқўм)[1];
  • Вазирлар Маҳкамасининг портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ);
  • Вазирлар Маҳкамасининг Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ);
  • Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси («Саноатгеоконтехназорат» ДИ);
  • Вазирлар Маҳкамасининг ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссияси  (ЎзМАА);
  • Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (ИИВ).

 

Бироқ 1 октябрдан тугатилаётган органлар (комиссиялар, қўмиталар, кенгашлар, ишчи гуруҳлари ва ҳ.к.) орасида фаолият юритаётган лицензияловчи органлар ҳам бор (қуйидаги жадвалга қаранг). Уларнинг ваколатлари ҳам кўрсатилган санадан бошлаб бошқа давлат органларига ўтказилади. Шу тариқа, лицензияловчи органлар яна ўзгариши кутилмоқда.

 

Т/р

Лицензияланадиган фаолият тури

2018 йил 1 октябрдан тугатиладиган лицензияловчи орган

Лицензиялаш функциялари ўтказиладиган орган

1

Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти 

Вазирлар Маҳкамасининг авиация транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича комиссияси 

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

2

Диний таълим муассасаларининг фаолияти

Вазирлар Маҳкамасининг диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси

3

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти

 

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси

 

Қурилиш вазирлиги

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти

Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолияти

4

Этил спирти ҳамда бошқа алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти

Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси

«Ўзстандарт» агентлиги

 

Ҳужжатда идоралараро коллегиал орган тушунчаси, уни ташкил этиш ва фаолият юритиш тартиби, идоралараро ҳамкорлик принциплари ҳам келтирилган ҳамда бошқа ташкилий масалалар тартибга солинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.

 


[1] Бу ерда ва бундан буён қавсда 2018 йил 1 июндан бошлаб лицензиялаш функциялари ўтказилган муассасалар келтирилади.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_