Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Баҳоловчи сертификатини қандай олиш мумкин

06.09.2018

Читать на русском языке

ЛБМА директорининг буйруғи билан баҳоловчи малака сертификатини беришнинг янги тартиби (29.08.2018 йилда 3063-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПҚ–3764-сон қарори билан баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинган. Хусусан, жорий йил 1 июлдан бошлаб Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида (бундан кейин – Марказ) баҳоловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус курслар ташкил этилди. Курсларни ўташ якунлари бўйича имтиҳонлар муваффақиятли топширилган тақдирда Марказ 5 йиллик муддатга малака сертификатларини беради. Янги тартиб жорий этилгунга қадар сертификатларни олиб бўлган шахслар Марказда ҳар йили малака ошириш курсларини ўтаган тақдирда уларни қайта расмийлаштирмасликлари мумкин.


Баҳоловчи сертификатини беришнинг янгитдан тасдиқланган тартиб-таомилида илгари амал қилгани билан солиштирганда нималар ўзгарганини кўриб чиқамиз.


1. Талабгорларга қўйиладиган талаблар аввалгидек қолдирилди. Бироқ битта қўшимча киритилди. Баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган шахслар билан бир қаторда энди қуйидаги мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган талабгорлар қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан имтиҳон топширишга ҳақли:

  • «Баҳолаш иши: Баҳолаш фаолияти ва риэлторлик (объектлар бўйича) (5А231501)»;
  • «Экспертиза ва мулкни бошқариш: Мулкни баҳолаш ва бошқариш (5А340901)».

 

Бунда баҳоловчи ёки унинг ёрдамчиси лавозимида сўнгги 5 йилда камида 1 йиллик иш стажи бўйича талаб улар учун сақланиб қолди.

 

2. Имтиҳон топшириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ҳам ўзгармади. Республикамизда меҳнат стажини электрон ҳисобга олиш тизими жорий этилаётганлиги боис меҳнат дафтарчасининг нусхаси билан бир қаторда «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирмани тақдим этиш мумкин бўлади.


Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсини тасдиқловчи ҳужжат сифатида яшаш учун гувоҳномани тақдим этадилар.


Ҳужжатларни электрон алоқа воситалари орқали топшириш мумкин.



3. Ташкилий ўзгартиришлар. Имтиҳон комиссиясининг сони ва шахсий таркиби, саволлар рўйхати ЛБМА билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади. Комиссия таркибига ЛБМА ва Марказнинг ходимлари, шунингдек баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари вакиллари мажбурий тартибда киритилади.


Имтиҳон топширишда паспорт, маълумоти ҳақидаги ҳужжат, меҳнат дафтарчаси, қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг асл нусхалари (илгари – фақат паспорт) тақдим этилади. Ушбу ҳужжатларга эга бўлмаган талабгор имтиҳонга келмаган ҳисобланади ҳамда навбатдаги имтиҳондан ўтадиганлар рўйхатига киритилади, бу ҳақда у шахсан ёки почта ёхуд электрон алоқа воситалари орқали 3 иш куни давомида хабардор қилинади.



4. Илгари малака имтиҳони компьютерда тест топшириш йўли билан ўтказилган. Ҳозир имтиҳон лойиҳани ҳимоя қилиш ва имтиҳон саволлари бўйича суҳбат ўтказишдан ташкил топади.

  • Лойиҳа – талабгор томонидан Марказнинг веб-сайтида чоп этиладиган «кейс»лардан танлаб олиш асосида ишлаб чиқилган баҳолаш ҳисоботи. Унинг ҳимояси презентация шаклида амалга оширилади. Ҳимоя қилиш якунларига кўра имтиҳон натижалари бўйича қўйиладиган умумий баллар суммасининг 50%идан юқори бўлмаган баллар берилади.
  • Талабгор билан суҳбат комиссия томонидан имтиҳон билетларидаги саволлар бўйича ўтказилади. Унинг якунларига кўра ҳам умумий баллар суммасининг 50%идан юқори бўлмаган балл берилади.


Имтиҳон учун якуний балл комиссиянинг барча аъзолари томонидан қўйилган балларнинг умумий йиғиндисини комиссия аъзолари сонига бўлиш орқали ҳисобланади. Талабгорнинг якуний баллари 70 баллдан юқорини ташкил қилган бўлса, у имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади.

 

Бу – муҳим! Имтиҳоннинг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.

 

5. Малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш, амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта расмийлаштириш тартиби умуман олганда ўзгармади. Янгилик – баҳоловчиларни тоифалаш тизими жорий этилди. Баҳоловчиларга қандай тоифалар қай тартибда берилиши ҳақида аввалги шарҳда батафсил сўз юритилган эди.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.